Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» - «Локомотив». Телефон ютиб олинг

Баҳо:
+ | -

1 июль куни Ўзбекистон Кубогида финалчилар номи аниқланади. Тошкентда "Пахтакор" "Локомотив"ни қабул қилади.

Ўтган жума куни ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда "Локомотив" Иброҳим Раҳимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. Бабаян шогирдлари финалга йўл олишлари учун 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур. Агар асосий вақт 1:0 ҳисобида якунланса, унда қўшимча бўлимларга мурожаат қилинади. Шунда ҳам натижа сақланиб қолса, унда пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. Жароҳатлар халал бермаган тақдирда барча етакчи ўйинчиларнинг ҳаракатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Учрашув 1 июль, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:30да бошланади.

Беллашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ушбу рефери биринчи даврада 2:2 ҳисобида якунланган баҳсни бошқарганди. "Локо"нинг чемпионатда "Металлург" ва кубокда "Динамо" билан Самарқанддаги ўйинларини бошқарган.

"Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва эсдалик совғалари сифатида 2та смартфон, UCell ва Sharq Telecom компанияларидан эсдалик совғалари, Fitness House соғломлаштириш марказидан бепул ойлик абонементини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Чипта нархи 5000 сўм. Барчани жамоамиз учун муҳим бўлган учрашувга таклиф этамиз.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ, ЯРИМ ФИНАЛ, ЖАВОБ ЎЙИНИ
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэль Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:55, 30.06.2014.
Ўқилди: 7205 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [5383]

"Астон Вилла" ўз юлдузини рекорд суммага сотмоқчи [3026]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [2993]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2548]

Ширер Роналду ҳақида: "Кунига 400 минг маош олиб, иш ташлаш — ғалати ҳолат" [2452]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2220]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2149]

Родриго "Реал"ни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда [1883]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1749]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1676]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.