Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби июнда учта ўртоқлик ўйини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида учта ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Алан Перрин бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси июнь 18 июнь куни Шеньянг шаҳрида Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22 июнь куни Хитой Македония термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва бу ўйинда ҳисоб очилмаган - 0:0.

Хитой миллий терма жамоаси 29 июнь куни Мали терма жамоасига қарши яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Таъкидлаш жоиз, Македонияга қарши иккала учрашув ҳам, Мали термасига қарши ўйин ҳам ХитойнингШеньянг шаҳрида бўлиб ўтган.

Маъулумот ўрнида, Алан Перрин бошчилигидаги Хитой миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинларини сентябрь ва октябрь ойларида ўтказишни режалаштирган. Дастлаб 4 сентябрь куни Кувайт, 9 сентябрь куни эса Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Ҳар иккала ўйин ҳам Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

Октябрь ойида Хитой терма жамоаси шунингдек, Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши режага киритилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби - Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам сентябрь ва октябрь ойларида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Дастлаб, 8 сентябрь куни Австралия терма жамоаси Саудия Арабистонига ташриф буюрса, 10 октябрь куни Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ҳар иккала учрашув ҳам Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам август, сентябрь ва октябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:41, 01.07.2014.
Ўқилди: 6046 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5314]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4070]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3361]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3135]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2995]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2922]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2454]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2351]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2337]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2291]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик