Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

“Насаф” – “Бунёдкор”. превью

Баҳо:
+ | -

1 июль куни Ўзбекистон кубоги-2014нинг ҳал қилувчи финал учрашуви иштирокчилари номлари маълум бўлади.

Сешанба оқшомида Тошкентда “Пахтакор” ва “Локомотив” клублари куч синашишса, Қаршида “Насаф” мамлакат кубогининг амалдаги соҳиби “Бунёдкор”ни қабул қилади. Ҳар иккала жуфтликнинг биринчи учрашувларида мезбонлар 1:0 ҳисобларида ғалаба қозонишган.

Қаршида ўтадиган “Насаф” – “Бунёдкор” баҳси қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Зеро, бу икки жамоа мана бир неча йилдирки Ўзбекистон кубоги доирасида бир-бирлари билан кўп бора рўбарў келишмоқда.

“Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари Ўзбекистон кубоги доирасида тўққиз бор тўқнаш келишган. Ўтказилган ўйинларнинг еттитасида “Бунёдкор”, биттасида “Насаф” ғалаба қозонган. Яна битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар фарқи – 15:4, “қалдирғочлар” фойдасига.

ЎзПФЛ Қаршидаги баҳсга Бахтиёр Намозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳини тайинлади.

“Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви 1 июль куни “Насаф” марказий стадионида соат 19:30да бошланади.

Қуйида “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларининг мамлакат кубоги доирасида қаршиликлар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ва учрашувларда киритилган голларни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

НАСАФ - БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
30.06.2009. Ярим финал. Биринчи учрашув. “Насаф” марказий стадиони. 9705 томошабин
Голлар: Анваржон Солиев 67 (1:0), Виктор Карпенко 81 (2:0)

НАСАФ - БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
10.06.2010. Нимчорак финал. “Насаф” марказий стадиони. 11236 томошабин
Голлар: Стевица Ристич 65 (0:1), Камолиддин Мурзоев 70 (1:1), Сервер Жепаров 82 (1:2)

НАСАФ - БУНЁДКОР 1:0 (0:0)
17.08.2011. Ярим финал. Жавоб учрашуви. “Насаф” марказий стадиони. 12429 томошабин
Гол: Артур Геворкян 90+1 пенальти

НАСАФ - БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
25.09.2013. Финал. “Пахтакор” марказий стадиони. 5228 томошабин
Голлар: Олександр Пишур 52 (0:1), Илҳом Юнусов 63 (1:2), Олександр Пишур 85 (1:2)

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:07, 01.07.2014.
Ўқилди: 7674 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.