Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг миллий терма жамоадаги иштироки ва ўрни борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Аргентина терма жамоаси менга жудаям боғланиб қолган эмас. Умуман бундай эмас. Сифатли жамоага эгамиз ва мен унинг бир қисмиман. Фақат жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозонишимиз мумкин.
Албатта, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни жуда ҳам истардим. Бу фақат менинг истагим эмас, бутун жамоанинг истаги шундай. Биз ўз совринларимиз сафига жаҳон чемпионлигини қўшиб қўйиб қўймоқчимиз.
Мен "Барселона"даги кўп жамоадошларимга ҳавас қилардим. Улар айнан Мундиалда ғалаба қозонишган. Мен сўраганим билан улар менга жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган пайтдаги ҳиссиётни таърифлаб бера олишмасди. Шу боис, буни ўзим ҳис қилиб кўрмоқчиман, ҳеч бўлмаса фаолияти давомида бир марта.
Мен улғайяпман ва менинг ўйиним янада яхшиланяпти, назаримда. Мен кўп яхши ва ёмон нарсаларни ҳис қилдим ва бу мени янада кучли қилди — ҳам профессионал, ҳам инсоний томонлама.
Мен ота бўлдим. Бу ҳолат кўп нарсаларга бутунлай бошқача назар ташлашга мажбур қилади. Футболни инобатга олмаганда, ушбу ўзгариш мен учун жиддий аҳамиятга эга бўлди. Бу мени жиддий равишда ўзгартирди, бу ажойиб», — дейди Месси.