Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Нефтчи» йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Маълум муддатли танаффусдан сўнг “Нефтчи” жамоаси таътилдан қайтди. Режага кўра футболчилар 2 июль куни тушликдан сўнг, клуб қароргоҳида йиғилди. Шундан сўнг жамоа Водил сўлим гўшасига йўл олди. Иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисми айнан ушбу Водилдаги базада ўтади. У ерда икки ҳафта мобайнида машғулот ўтказилгач, йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентга кўчади. Пойтахтда машғулот ўтказиш билан бирга, синов-назорат ўйинлари ҳам ташкил этилади. Спарринг рақиблар хусусида кейинроқ тўхталиб ўтамиз.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, биринчи даврани “Нефтчи”да ўтказган россиялик футболчи Левани Гвазава келгуси фаолиятини бошқа жамоада ўтказадиган бўлди. Шунингдек ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродов ҳам жамоа билан хайрлашди. Мазкур икки футболчи биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлди. Легионер ўйинчи Гвазава эса жароҳати сабабли кўп учрашувларда жамоага ёрдам бера олмади. Шу боис жамоамиз ушбу футболчилар ҳам билан ўзаро келишган холда, муносиб равишда хайрлашди ва уларнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.

Бундан ташқари мазкур йиғин давомида яна айрим футболчилар билан ҳам хайрлашиш режага киритилган. Уларнинг айнан ким эканлиги ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Йўқотишлар ўрнини тўлдириш мақсадида “Нефтчи” футбол клуби раҳбарияти айни дамда бир қатор маҳоратли футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоамиз учун бегона бўлмаган, маҳаллий ўйинчиларни ортга қайтариш учун ишлар олиб борилмоқда

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:46, 03.07.2014.
Ўқилди: 3500 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик