Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Нанкин-2014 ўйинларида иштирок этадиган оғир атлетикачиларимиз маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимиз оғир атлетикачилари жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига 2013 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати (икки нафар ўсмир) ҳамда 2014 йил Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида (бир нафар қиз) эга бўлишган эди.

Маълумки, оғир атлетика спорт турида Олимпиада ўйинлари йўлланмалари терма жамоаларга берилади ва ҳал қилувчи мусобақада (Олимпиада ўйинларида) иштирок этадиган спортчилар миллий федерациялар томонидан эълон қилинади.

Ўзбекистон оғир атлетика федерация ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг бошланишига бир ойдан зиёдроқ вақт қолганда Нанкинга йўл оладиган спортчилар номларини эълон қилди.

Унга кўра, ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда Адҳам Эргашев (-56 кг) ва Фарҳод Собиров (-85 кг), қизлар ўртасидаги мусобақада эса Камила Абдуллаева (+63 кг) Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

“Нанкин Олимпиадасида иштирок этадиган спортчилар йил бошидан буён ўтказилган бир неча ўқув-машғулот йиғинлари орқали саралаб олинди, – дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси бош котиби Баҳтиёр Абдукаримов. — Бугундан ҳар уччала спортчимиз тажрибали мураббий Баҳром Мендибоев бошчилигида Чорвоқдаги спорт базамизда ҳал қилувчи йиғинни бошлашди. Ушбу йиғин 16 августга қадар давом этади ва Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамиз шундан сўнг Нанкинга йўл олади”.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:01, 03.07.2014.
Ўқилди: 3366 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.