Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада - Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция

Матюиди: "Бир йил аввал Ўзил бизга кўп муаммо ёғдирганди, энди биз кучлимиз"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Блез Матюиди жаҳон чемпионати чорак финалида Германияга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир йил олдинги ўзаро учрашув натижасига қарасак - олдинда турган ўйиннинг фаворити - Германия (бир йил олдин ўртоқлик учрашувида Германия 2:1 ҳисобида ютган). Аммо бир учрашувда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўшанда биз 4-4-2 схемасида ўйнаган эдик. Плеймейкерлик вазифасини бажарган Ўзил чизиқларимиз ўртасида бемалол сайр қилиб, бизга жуда кўп муаммо келтирган эди. Энди биз кучлироқмиз, пайшанба куни бошқача ўйин бўлади.

Менинг ота-онам Анголадан келиган. Улар фуқаролар уруши даврида ватанларини тарк этишган. Францияга келгунларича, бир муддат Зоирда яшашган (Ҳозирда - Конг ДР). Мен аждодларим билан фахрланаман, аммо қалбим тубида ҳар доим Франция учун ўйнаш истаги бўлган", - дейди Матюиди.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Германия ўртасида учрашув бугун, 4 июль куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:47, 04.07.2014.
Ўқилди: 4780 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик