Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

LG G3: ўзига хос ноёблик

Баҳо:
+ | -

LG G3 смартфони – бу сўнгги пайтларда мобил қурилмалар бозорида энг интиқиб  кутилаётган  аппаратдир. Ва бунинг бирон-бир ҳайрон қоларлик жойи ҳам йўқ, ахир бу LG компаниясининг барча сўнгги инновациялари ва қарорларининг жамланмасидир. Ниҳоятда юқори қувватли техник асослардан ташқари, бунда жаҳонда биринчи бўлган, диагонали  5,5 дюймли  Quad HD дисплейидан фойдаланишнинг ўзи жуда ғаройиб ҳодиса бўлди.
 
Дисплей
Янги етакчининг энг асосий фарқлантирувчи хусусияти бу IPS технологияси бўйича ишланган ва 2560х1440 нуқталар аниқлигига эга, диагонали 5,46-дюймли ва пикселлар зичлиги ҳар бир квадрат дюймга   538 нуқтадан иборат  ўзига хос ноёб Quad HD дисплейидир.  

Таққослаш учун айтишимиз мумкинки, унинг ўлчами  HDдан тўрт баробар ва Full HD дан  деярли икки баробар ортиқ.  Экран ҳимоя учун олеофоб қопламали чиниқтирилган ойна билан қопланган.  

Камера
Янги  смартфоннинг иккинчи устунлиги орқа камерасидир. Бу ерда OIS+ ва лазерли фокусга эга  13 МП модулдан фойдаланилади.  Сўнгги технология мобил қурилмаларда биринчи бор қўлланилмоқда, бу эса LG G3 нинг жаҳондаги шундай функцияли биринчи смартфон бўлишига олиб келди. Ва бу нафақат янги урфдаги тизим, балки суратга олиш жараёнини чиндан ҳам енгиллаштиради.  Ушбу технология G3 га ёруғлик етарли бўлмаган тақдирда ҳам, тасвир объекти ва камера оралиғидаги масофани махсус лазер нури орқали ўлчаган ҳолда тасвирга олишга имкон беради. Такомиллашган  OIS+ тасвирнинг оптик стабилизатори туфайли эса кадрдаги объект юқори тезликда ҳаракатланаётган бўлса ҳам сурат жуда аниқ чиқади.

Шунингдек ранглар ҳароратини тўғрилаш учун қўшалоқ ёритгич ҳам мавжуд. Энди суркалиб кетган тасвирлар ва сифатсиз суратларни эсдан чиқарсак ҳам бўлади. Фронтал камерага келсак, унинг матрица ечими  2,1 Мп бўлиб, 77 градусгача бўлган кўриш бурчаги билан тасвирга олиши мумкин.



Аппарат таркиби
Янги смартфон 2,5 Ггц такт частотали машҳур Qualcomm Snapdragon 801 процессорига асосланади, процессор машҳурликда ўзидан қолишмайдиган  Adreno 330 график ядросидан қувват олади. Оператив хотира ва қурилмага уланган тўплагич ҳажми икки турда: медиафайллар учун  2 ГБ RAM ва  16 ГБ лик кенгликка ёки  3 ГБ оператив ва  32 ГБ лик хотирага эга бўлиши мумкин. Шуниси ҳам борки, флеш-хотира ҳажмини MicroSD хотира карталари ҳисобига кенгайтириш ҳам мумкин. Аппарат Android 4.4.2 KitKat оператив тизим бошқарувида ишлайди.  

Дизайн ва эргономика
Ушбу етакчи аппарат олий тоифадаги  смартфонлар қандай бўлиши лозим бўлса, ўшандай кўринишга эга. Нозик ингичка ён чизиқлар унга нафислик бахш этади, металлашган текстура эффектини берувчи сўнгги урфдаги  жилосиз қоплама бу кўринишни тўлдириб туради. Қоплама бармоқ излари ва майда шикастланишларга чидамли бўлганлиги туфайли смартфон узоқ вақт топ-тоза бўлиб, янгидай кўринишга эга бўлади. Ингичка чизиқли ромлари ва эгик шакли туфайли  шундай катта  дисплей учун  корпус жуда ихчам кўринади.


5,5 дюймли Quad HD
Суперюқори зичлик бир дюймга 538 пиксель
Томонлар нисбати 76,4 %
Оддий икки ўлчамли график интерфейс
2,1 Мп ли камера
Диафрагма F2.0
Селфи учун идеал
Ультратезликдаги Лазерли автофокус
13 Мп ли камера, оптик стабиллаштириш тизимли
Қўшалоқ ёритгич
Товуш кучайтиргичли   1 Вт динамик
Тўрт ядерли процессор 2,5 ГГц
Оператив (Фаол) хотира – 3 ГБ
Киритилган хотира – 32 Гб
3000 мАч ли алмаштириладиган батарея
Корпуснинг доирасимон дизайни
Металл фактура)

Хуллас,  G3 ни қўлда ушлаш, айниқса унинг экрани  5,5 дюймли эканини инобатга оладиган бўлсак, жуда қулайдир. Унинг ён ва олд томонларида тугмачалар умуман йўқ. Орқа томонида  ягона бошқарув элементи – Rear Key жойлашган. Унинг таркибига учта клавиш ва индикатор киради. Улар ёқиш ва ўчириш, овозни созлаш ҳамда хабарларни тартиблаш стандарт хотира функцияларини бажаради. Узоқ босиб туриш QuickMemo иловасини ва камерани ишга туширишга имкон беради.

Натижа қандай?
Етакчи  модель мобил қурилмалар бозорида тенги йўқ ажойиб экрани билан, ҳар қандай сураткашнинг талабларини қондиришга қодир тизимлари бўлган аъло сифатли камераси билан, шунингдек, аппаратнинг тез ҳаракатланувчи начинкалари билан ва ажойиб овози билан ақлингизни лол қолдиради. Яна у чиройли ва технологик кўринишга эга. Демак, шуни хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, янги LG G3 смартфони эътиборга арзирли маҳсулот бўлди.

LG G3 нинг асосий тавсифлари:
Ÿ- Диагонали 5.46-дюймли ва  пикселлар зичлиги  538ppi бўлган Quad HD экрани, ўлчами  HDдан тўрт баробар ва Full HD дан  деярли икки баробар ортиқ;
- Ÿ13.0Мп ли,   OIS+  тасвирнинг оптик стабилизаторига ва  одатда оддий телефон камераларига нисбатан жуда қисқа вақт ичида ҳайратланарли аниқликда тасвирга оладиган илғор лазерли  автофокусга эга камера;
- ŸМеталлашган текстура эффектига эга орқа қопқоқнинг нозик қопламаси, енгил вазни билан, бармоқлар изларидан ҳимояси билан ва жозибадор ташқи кўриниши билан фарқланади;
- ŸНиҳоятда нозик аркали  дизайни туфайли телефонни бир қўлда ушлаш жуда қулай бўлиб, бу дизайнга  Rear Key бошқарув клавишлари ҳам инновацион мерос сифатида кирган.

# # #

LG Electronics компанияси ҳақида
LG Electronics (KSE: 066570.KS)  компанияси юқори технологик электроника, мобил алоқалар ва маиший техникаларнинг замонавий воситаларини   ишлаб чиқариш бўйича халқаро лидер ҳисобланади. Компаниянинг жаҳон бўйлаб  113 филиалида 87 000 ходим иш юритади. LG компанияси бешта бизнес бўлинма: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance, Air Conditioning, Energy Solution ва Vehicle Components  лардан таркиб топган.  Уларнинг умумий  глобал савдо ҳажми 2013 йилда 53.10 млрд. АҚШ доллари (58,14 трлн. Корея вони)ни ташкил этди. LG Electronics жаҳондаги ясси панелли телевизорлар, мобил қурилмалар, ҳаво кондиционерлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичларни ишлаб чиқарувчиларнинг энг илғорларидан биридир.  Шунингдек, LG Electronics ENERGY STAR Partner of the Year 2013 мукофоти совриндори ҳамдир. Қўшимча маълумотлар билан бизнинг  www.lg.com сайтимизда танишишингиз мумкин.

LG Electronics Mobile Communications компанияси ҳақида
LG Electronics Mobile Communications компанияси мобил алоқалар жаҳон индустриясидаги асосий трендларнинг инноватори ва асосий яратувчисидир.  LG экран, батарейка ишлаши  доирасида  асосий ва юқори рақобатбардош технологияларни қўллаш орқали ва камера кўрсаткичлари туфайли, шунингдек бозордаги кўзга кўринарли лидерлар билан стратегик ҳамкорлик қилиш орқали  мобил технологиялар соҳасида ўсишларни илгари сурмоқда. Истеъмолчига мўлжалланган LG маҳсулотлари, G сериясидаги етакчи   премиум моделлар билан биргаликда, улардан фойдаланиш тажрибасини оширувчи интуитив фойдаланувчи функциялари бўлган бебаҳо ва эргономик дизайнга эга.  Компания фойдаланувчилар учун ўзаро таъсирнинг янги даврини очишга интилмоқда, бунга смартфонлар, планшетлар ва турли маиший техника ва портатив қурилмаларнинг турли моделлари билан биргаликда барча қурилмалар ўртасидаги максимал сиғишимлилик имкон беради. Қўшимча маълумотлар билан бизнинг  www.lg.com сайтимизда танишишингиз мумкин.

LG интернетда:
www.lgblog.uz
www.facebook.com/LGUzbekistan
www.odnoklassniki.ru/lguzbekistan
https://www.youtube.com/user/LGeUz
mover.uz/channel/lguzbekistan
lguzbekistan.mytube.uz

Media Contact:
LG Electronics
Nigora Pulatova (Нигора Пулатова)  
Офис: +998 71 120 64 60
Моб.: +998 90 963 73 88
nigora.pulatova@lge.com
www.lg.com
www.LGblog.uz

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:24, 05.07.2014.
Ўқилди: 7801 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.