Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Н.Абдуғаниев: "Уюшқоқлик бўлмаса ҳеч нарсага эришиб бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада ЎФФ биносида федерация президенти бошчилигида "Навбаҳор" мутасаддилари билан мажлис ўтказилган эди. Ўша йиғилишда "Навбаҳор"га Сингапурнинг “Кито International” компанияси хомий қилиб бириктирилди. Биз ушбу йиғилишда иштирок этган "Навбаҳор" мухлислар клуби етакчиларидан саналган Набихон Абдуғаниев билан суҳбатлашдик.

- Набихон ака, ўтган ҳафтада бўлиб ўтган йиғилишдан барча хабардор. Мухлисларга матбуотда эълон қилинмаган яна қандай маълумотлар бера оласиз?
- Интернет нашрлари ҳамда газеталарда ушбу йиғилиш ҳақида маълумотлар берилди. Учрашувдан сўнг Мираброр Зуфарович олдимга келиб, “Навбаҳор” мухлисларига алангали салом йўлладилар. Айтиб ўтдиларки, улар энди жамоамизга бефарқ қарай олмайдилар. Тўғриси, бундай эътибордан бошимиз кўкка етди. Фурсатдан фойдаланиб, кеча таваллуд кунларини нишонлаган Мираброр Зуфаровични чин қалбдан табриклаб қоламан. 2006 йилдан бери футбол соҳасида иш олиб бормоқдалар ва салмоқли ютуқларга эришдилар. Мана, яқинда ФИФА “Хизматлари учун” совринини Мираброр Усмоновга берди. Шунинг ўзиёқ бу кишининг меҳнатларини кўрсатиб турибди.
Шунингдек, ПФЛ директори Фарҳод Магометов ҳам мухлисларга алоҳида салом йўллаб, “Навбаҳор”га омад тилади.

- Кўпчиликни “Кито International” компанияси ҳақидаги маълумот қизиқтирмоқда. Бундан ташқари, келишувдан компания томони ҳам мамнунми?
- Тўғриси, бу ҳақда йиғилишда ҳам унча тўхталиб ўтилмади. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, мазкур компания савдо соҳасида иш юритади. Кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида фаолият олиб боради.
Компания вакили Фазлиддин Сирожиддинов ҳам айтиб ўтдики, хориж компанияси “Навбаҳор” билан ҳамкорлик қилишидан хурсанд. Ф.Сирожиддинов авваллари “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинларни кўриб борган экан. Шунингдек, мухлислар ташрифи ҳам уни ҳайратга солган. Учрашув пайтида Ф.Сирожиддинов “Навбаҳор”нинг ўйинларига тушаётган мухлислар сони билан қизиқди. “Навбаҳор” Намангандан 40 км узоқликда бўлган Косонсойда ўйинлар ўтказди ва жорий мавсум Косонсойда ўтган учрашувларда 60 мингга яқин мухлис учрашувни бевосита кузатганлигини таъкидлаб ўтдим. Ушбу кўрсаткичдан вакил ҳам ҳайрон бўлди. Чунки у авваллари “Навбаҳор”нинг бир учрашувига шунча мухлис ташриф буюришини биларди. Мана энди замонавий талабларга эга ўйингоҳга эгамиз ва мухлислар ташрифи энди анча салмоқли бўлади. Хуллас, икки томон ҳам йўлга қўйилган ҳамкорликдан шод.

- Келишувнинг молиявий томонлари ҳақида ҳам учрашувда таъкидландими?
- Бугун Сингапур компанияси “Навбаҳор” ҳисоб рақамига 1 миллиард сўм ўтказиб бериши лозим. Кейинроқ 3 миллиард сўм ҳам клубга ўтказилади. Олдиндаги дастлабки муаммо – бу футболчилар олдидаги қарзни узиш. ЎФФ президентининг қаттиқ талаби бўйича жамоа иккинчи давра бошлангунга қадар барча қарздорлик бартараф этиши лозим. Хомий томон ўзи истаган натижага эришса, янги мавсумдан ҳамкорлик янада ёрқинроқ суръатда давом эттирилади.

- Янги хомий клубга бириктирилди. Энди аввалги хомийлар масаласи қандай кечади?
- “Кито International” дан аввал “Навбаҳор”га “Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси” ҳамда “Узвиносаноат-холдинг” компанияси хомийлик қилиб келаётган эди. М.Зуфарович ҳам бу масалага тўхталиб ўтдилар. Унга кўра, бу икки хомийнинг ҳам клуб билан ҳамкорлиги аввалги режа бўйича давом этаверади. Фақат Сингапур компанияси асосий хомийга айланди.

- Ҳар ой якуни бўйича жамоанинг энг яхши футболчиси мухлислар томонидан аниқланиб, ўйинчига соврин топширилмоқда. Жамоа ўз фан-клубига ҳозир эга эмас экан, бу қандай аниқланмоқда?
- 2012 йилда янги раҳбарият билан ажойиб фан-клуб тузгандик. Ўшанда фан-клубимиз жамоамизни қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлаб турганди. Кейинчалик, сусткашликка йўл қўйилгани оқибатида фан-клуб йўқолиб кетди. Албатта, бу ерда бирдамлик, ҳамжиҳатлик бўлмас экан фан-клуб тузиш осон бўлмайди.
Биласиз, шаҳримизда “Бешчинор” номли “Навбаҳор” мухлислари тўпланадиган чойхона бор. Ўша ерда бир гуруҳ мухлислар билан биргаликда, ойнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб, унга ўз совғаларимизни топширмоқдамиз. Апрел ойида Юрий Рижко бу номга лойиқ кўрилди. Май ва июнь ойларида мос равишда Раҳматулло Бердимуродов ҳамда Бахтиёр Ёқубовлар тенгсиз деб топилди. “Баркамол Авлод” ва ўйингоҳимизнинг очилиш маросимлари туфайли совринларни футболчиларга топшира олмадик. Иккинчи даврада Намангандаги дастлабки учрашувда ўз совғаларимизни футболчиларга топширамиз. Ойнинг энг яхшилари аниқлашда эндиликда www.lochinlar.asia мухлислар сайти билан ҳамкорлик қиламиз деб ўйлайман. Шунингдек, жамоамизни ҳар тарафдан қувватлаш мақсадида биз мухлислар фонд ташкил этдик. Агар хоҳловчилар бўлса бизга қўшилишлари мумкин.

- "Навбаҳор" учун янги ҳайқириқ ўйлаб топиш керакмикан?
- Фан-клубимиз гуллаб-яшнаган пайтда бу борада ҳаракатлар бўлди. Янги қўшиқлар яратилди. Аммо биз аввалги "Бола-болажон", "Нужен гол" сингари ҳайқириқларга ўрганиб қолганмиз. Ушбу "кричалка"лардан анчадан бери фойдаланиб келамиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, уюшқоқлик бўлмаса ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ суҳбатлашди

Манба: www.lochinlar.asia
Киритилди: 20:27, 05.07.2014.
Ўқилди: 4349 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.