Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ЖЧ-2014 чорак финалида Аргентинага қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг (0:1) фикрларини билдирди.
"Ўйинчиларим билан фахрланаман. Баъзилари ечиниш хонасида йиғладилар бу мени тўлқинлантирди. Улар билан фахрланаманю Амммо уларга айтганимни сизга ҳам айтаман: Йиғламанг ва ҳеч нарсага ачинманг. Бельгиянинг келажаги порлоқ.
Ҳакам Мессининг фолларига эътибор қаратмагани қизиқ бўлди. Умуман олганда Аргентина мени қойил қодирмади. У мени ҳафсаламни пир қилди. Оддий жамоа", - дейди Вильмотс.