Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Металлург» 12 июлда Чорвоқдан қайтади

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғидаги таътилдан қайтган “Металлург” футболчилари илгари хабар берганимиздек айни кунларда Чорвоқда ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Футболчиларга жисмоний машқлар билан биргаликда назарий жиҳатдан кўрсатмалар берилмоқда. Биринчи давра ўйинларида йўл қўйилган хатолар таҳлил этиляпти ва иккинчи даврада бундай камчиликлардан холи ўйин кўрсатиш борасида сабоқ берилмоқда. Ўз навбатида Бразилия майдонларида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари кузатилмоқда, улардаги илғор тажрибалар, бетакрор комбинациялар ўрганилмоқда.

Клубда дастлабки ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан, биринчи даврани “Металлург”да ўтказган Сардорбек Соибовга жавоб берилди. Ўз навбатида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида биринчи даврани ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ва ярим ҳимоячи Маъруф Муродовлар бекободликлар сафида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, ёшлар таркибида ҳам мураббийлар ишончини оқлай олмаган бир қатор ўйинчилар билан хайрлашилди.

“Металлург”нинг  Чорвоқдаги йиғини 12 июлга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа Чирчиқ шаҳридаги базасига қайтиб келади ва бевосита кўрик учрашувларига эътиборни кучайтиради. Назорат ўйинлари ҳақида кейинги сафар батафсил маълумот берамиз.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:38, 06.07.2014.
Ўқилди: 3317 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик