Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

ЖЧ-2014. Голландия - Аргентина. Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун ярим тунда Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионати финалида мезбонларни "янчиб ташлаган" Германия терма жамоасига қарши баҳс олиб борувчи жамоа номига аниқлик киритилади. Хўш, финалда Европа қиъаси вакиллари ўзаро беллашадами ёки ўз қитъаларида ўтаётган чемпионатда "Олтин маъбуда"ни уйларида олиб қолиш учун аргентиналиклар ҳаракат қилашадими? Хуллас, бугун Аргентина терма жамоаси Голландияга қарши финал йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб боради. Бугун Месси Роббенга қарши, Игуаин ван Персига қарши қарши майдонга чиқади.

Иккала терма жамоада ҳам ярим финал олдидан йўқотишлар бор. Аргентина терма жамоаси аъзоси Ди Мария чорак финалда жароҳат олган ва якунда шифокорлар унга ярим финалга рухсат беришмади. Шунингдек, голландлар сардори ван Перси ҳам ошқозон оғриғидан шикоят қилиб кечаги машғулотларни тарк этган ва бугунги машғулотларда иштирок этмаган. Кўриниб турибдики, Ди Мария ва Ван Персининг таркибда йўқлиги иккала жамоа мураббийлари учун ҳам кун тартибидаги муаммолардан бири. Бугунги баҳсда терма жамоага қайтган Найжел де Йонг Мессига ўйин бермаслиги турган гап. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам аргентиналик иқтидор эгаси ўзининг азалий орзуси - мундиалда ғолиб бўлиш учун қўлидан келган барча ишини қилиши турган гап. "Учар голландалр" таркибида эса Арьен Роббен аввалги ўйинларда кўрсатган ўйинини намойиш этиб ўзининг қай даражада иқтидор эгаси эканлигини яна бир бор исботлаб бериши керак бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун чиройли ва ҳужумкор ҳамда тенг курашлар остидаги ўйин гувоҳига айлансак кифоя. Агар Голландия мусобақани сўнгги жаҳон чемпионларини ер тишлатиш билан бошлаганини инобатга олсак, ушбу умидларимиз чиппакка чиқар. Бироқ, унутмангки Голандиянинг рақиби Аргентина терма жамоаси. Ҳар ҳолда Аргентина сўнгги мундиалнинг финалчиси ҳисобланмасада, айнан ЖЧда ғолиб чиқиш бўйича Голландиядан "иккита кўйлак кўпроқ йиртган".

КИМ НИМА ДЕЙДИ?

Луи Ван Гал, Голландия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз тўлиқ таркибдаги Аргентина терма жамоасига қарши ўйнаймиз, алоҳида футьолчиларга қарши эмас. Ушбу ўйинга бизнинг ўз режамиз бор. Ўйлашимча ўйин тенг курашлар остида ўтади. Аргентиналиларда Месси бўлса, бизда Роббен, ван Перси, Снайдер бор. Улар ҳеч қачон мундиалда ғолиб бўлишмаган, бироқ ўйин тақдирини ҳал қила олишлари мумкин".

Алехандро Сабеля, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи: "Ушбу футболчилар аллақачон ғалаба қозониб бўлдилар. Биз 24 йилдан сўнг жаҳоннинг энг кучли тўрт жамоаси сафига қайтдик. Бироқ, яна бир қадам олдинга ташлашга ҳаракат қиламиз. Ди Мариянинг ўрнида ким ҳаракат қилади? Катта эҳтимол билан Энцо Перес. Яна шуни айтишим мумкинки, М аркос рохоҳам асосий таркибга қайтади".

Лео Месси, Аргентина терма жамоаси сардори: "Аргентина терма жамоаси менсиз ҳеч ким эмас деган фикрларга қўшилмайман. Футбол бу жамоавий ўйин, кимки юқоридагидек фикрлаётган бўлса, демак футболни унчалик тушунмайди. Тўғри, мен жамоа учун муҳим бўлган голларни киритдим, лекин таркибимизда бизнинг шундай натижга эришишимизга ёрдам берган яна 10 футболчи борлигини унутманг".

Арьен Роббен, Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси: "Аргентиналиклар сафида Месси бор. Шубҳасиз, Месси иқтидорли футболчи. Бироқ, рақибнинг хавфли ҳужумоларида нафақат у бошқалар ҳам иштирок этади. Менинг симуляцияларим? Шундай гаплардан чарчадим. Ҳар ўйинда рақиблар мени тепиб ташлашяпти, лекин шукрки ҳали ҳам соппа-соғман".

РАҚАМЛАР СЎЗЛАГАНДА

- Рақиблар ўзаро саккиз марта тўқнаш келишган ва тўр марта Голландиянинг қўои баланд келган. Аргентиналиклар бор йўғи бир марта ғалаба қозонган бўлишса, уч марта томонлар муроса йўлини танлашган.

- Аргентина терма жамоасининг ўша ғалабаси ЖЧ-1978 финалига тўғри келади. Марио Ўша ўйинда Лотин Америкаси вакили Марио Кемпеснинг ва Даниэл Бертоннинг битта голи эвазига 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Голландларнинг ягона голига Дик Наннинга муаллифлик қилган.

- ЖЧ-98 даги унутилмас ўйинда "учар голландлар" 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган ва ғалаба тўпига бугунги кунда Голландия терма жамоасида Ван Галнинг ёрдамчиси вазифасида фаолият юритаётган Патрик Клюйверт муаллифлик қилган.

- Иккала терма жамоа сўнгги бор 2006 йилда Германиядаги мундиалда тўқнаш келишган ва ўйин 0-0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланган. Ўшанда майдонда ўйнаган футболчилардан бугунги кунда иккала терма жамоа сафида ҳаракат қилаётганлар: Уэсли Снейдер, Робин ван Перси, Дирк Кюйт, Лионель Месси, Хавьер Маскерано ва Макси Родригес.

- Рақиблар Пекин-2008 Олимапиадасида ҳам куч синашишган. Ўша ўйинда иштирок этган футболчилардан бугунги кунда Эсекиэль Гарай, Пабло Сабалета, Фернандо Гаго, Эсекиэль Лавесси, Анхель ди Мария, Хавьер Маскерано, Лионель Месси, Серхио Агуэро ва Серхио Ромеро ярим финалда майдонга чиқишлари мумкин. Голландия ОТЖси сафида эса фақатгина Жонатан де Гузман бор холос.

ҲАКАМЛАР

Бугунги ўйинни туркиялик Жунайд Чақир бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Бахаттин Дуран ва Тарик Онгун ёрдам беради. Захира ҳаками швециялик Юнас Эрикссон.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 18:30, 09.07.2014.
Ўқилди: 5826 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.