Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шоҳид Тиллабоев: «Биринчи лигадаги нохолис ҳакамлик меҳнатларимизни пучга чиқармоқда»

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига вакили ҳисобланган "Истиқлол" клуби вице-президенти Шоҳид Тиллабоев "Спорт" канали орқали эфирга узатилган "Биринчи лига шарҳи" кўрсатувида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, Биринчи лигада келишилган ўйинлар ва нохолис ҳакамлик кўп. Ҳакамлар ўзларининг бундай ҳаракатлари орқали ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш йўлидан бораётган клубларнинг меҳнатларини ҳавога учириб юборади.

"Биринчи лигада келишилган ўйинлар, нохолис ҳакамлик борлигини барча билади. Аммо мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам, мутахассислар ҳам бу ҳақида гапиришмайди. Мен гапирмасам, бошқа одам гапирмаса, бунга қарши қандай қилиб курашиш мумкин. Тушунаман, бу нарса бир неча йиллардан бери жуда чуқур илдиз отиб кетган, буни бирданига йўқ қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, унга қарши курашни бугундан бошласак, бу нарсани аста-секин йўқотиб борамиз.

Тошкент шаҳридаги ўйинлар нисбатан "тоза" ўтади. Боиси, Тошкентдаги ўйинларни кузатиш учун футбол мутахассислари, Федерация вакиллари, журналистлар келишади. Ҳакамлар бу ҳолатдан хушёр тортишади. Вилоятлардаги вазият эса жуда ачинарли. Ҳаттоки, шундай ҳолатлар бўларканки, натижани таъминлаб бериш эвазига "мукофот" ваъда қилган клуб вакилига нисбатан ҳакам: "ўйин камера орқали суратга олинадими ёки йўқми", дея савол бераркан. Ўйин тасвирга туширилса бошқача, тасвирга олинмаса, бошқача ҳакамлик қилади. Сизнинг футболни ривожлантириш, жамоани шакллантириш учун қилаётган меҳнатларингиз айрим ҳакамларни мутлақо қизиқтирмайди. У ўйинга самолётда келади, ўйинда "хизмат" қилади ва яна ортга самолётда қайтиб кетади. Ўйиннинг "ўлдириши"ни ўз кўзи билан ёш футболчиларнинг кўнгли футболга нисбатан бутунлай совиб кетади ва кейинги сафар ўйнагиси келмай қолади. Айрим ҳакамликка энди кириб келган ёшлар Биринчи лигани "тирикчилик"ка айлантириб қўйишган.

Балки вилоят ҳокимлиги ёки давлат бдюжетидан молиялаштириладиган клубларга бунинг катта фарқи йўқдир. Улар ўзларига ажратилган ҳомийлик маблағларини сарфлашади. Аммо фидойи инсонларнинг маблағлари эвазига фаолият юритиб келаётган "Оқ-тепа", "Обод", "Истиқлол" каби жамоалар учун бундай жирканчли ишлар жуда алам қилади.

Мен барча ҳакамларни айбламоқчи эмасман. Уларнинг ичида холислари, ўсишни истаганлари ҳам бор. Баъзида биринчи лига ўйинларини ФИФА ёки Олий лига ҳакамлари бошқаришади. Уларнинг меҳнатига қараб туриб, бекорга Олий лига ҳаками эмаслигини ҳис қиласиз. Улар ўз ишларининг ҳақиқий усталари ҳисобланишади. Кўп ҳолатларда эса мураббийлар айбдор бўлади. Мураббий ҳакамга пул таклиф қилмаса, ҳакам ўзидан ўзи қайсидир жамоа ён босмайди-ку, тўғрими?

"Истиқлол" жамоасини янги ташкил қилиб, клубга мураббий излаётганимизда шундай ҳолатлар бўлдики, баъзи мураббийлар ўзининг маҳорати ёки эришган ютуқларини эмас, ҳакамлар орасида "таниш-билиш"лари кўплиги, улар билан яхши "муомала" қила олиши билан мақтанганида, мен бундан ажабландим. Яхши футболчиларни тарбиялаш, ўзбек футболининг ривожига ҳисса қўшишни истаган жамоалар бундай ишлар билан шуғулланмаслиги керак.

Сўнгги йилларда юртимизда футболга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Катта-катта стадионлар, футбол майдонлари қурилди, футбол инфратузилмаси ривожлантирилди. Натижада ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалариимиз мунтазам равишда жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келишмоқда. ЖЧларида ўзларини кўрсатган ёш футболчиларимизни кўкка кўтарамиз. Аммо бу футболчилар миллий терма жамоа даражасига кўтарила олмай, ўз-ўзида йўқ бўлиб кетишмоқда. Бунинг сабаби сифатида Иккинчи ва Биринчи лигада бўлаётган шундай ишларни кўрсатган бўлардим. Футболчи ҳакам ёрдам осон ғалабага эришса ёки унинг ўйинини ҳакам "ўлдириб" турса, ўйинчида спортчи иштиёқ қолмайди. Натижада у ўсмайди, ривожланмайди", - дейди Шоҳид Тиллабоев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:17, 09.07.2014.
Ўқилди: 5816 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Рома” Шомуродов борасида бир қарорга келди [8680]

“Барселона” ҳужумни кучайтириш учун 5 футболчи номзодини кўриб чиқмоқда [3418]

"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчилар алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда [2787]

CIES тадқиқоти: Абдуқодир Ҳусанов — 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиси! [2605]

Ҳусанов Лига1'да энг тезкор футболчилар рейтингида бор [2423]

“Рубин” клуби икки ўзбекистонлик футболчини сотишга тайёр. Уларга араб ва Австралия клубларидан таклифлар бор [2024]

"Реал Мадрид" "Ливерпул"нинг икки юлдузи билан шартнома имзолаши мумкин [2024]

Нкунку ўзи учун янги клуб танлади [1921]

Неймарнинг отаси: "Реал"нинг таклифи "Барселона"никидан уч баробар кўп эди" [1751]

Роналдуни Мессидан яхши деган аргентиналик собиқ дарвозабон энди Марадонанинг Леодан устун томонини айтди [1672]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.