Германия терма жамоаси посбони Мануэль Нойер ЖЧ-2014 ярим финалида Бразилияга қарши ўйин олдидан (7:1) унинг жамоаси асабийлашганини тан олди.
"Ўйин олдидан, ҳар доимгидай, муҳим ўйинлар олдидан бўлганидай, бироз ҳаяжонландик. Ўйин олдидан истаганча режа тузинг, аммо майдонда нималар бўлишини олдинда айтиш жуда қийин.
Вазият ўта кескин эди. Ахир биз бой тарихга эга бўлган мусобақа мезбонларига қарши ўйнаётган эдик.
Биз майдонга чиқиб, ҳар доимгидай, қўлимиздан нима келса - барчасини қилишга уринмоқчи эдик. Ҳозир эса натижадан қониқиб турибмиз.
Ҳаммаси яхши тугади. Гол ўтказиб юборган вазиятимда бошқа биров ҳам ҳеч нарса қила олмас эди", - дейди Нойер.