Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ишлаётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар (трендлар) қаторига олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар беришмоқда.

Twitter’да Ўзбекистон эстрадаси вакилларининг Равшан Эрматовнинг сурати ва #IrmatovBest ҳештеги туширилган лавҳани кўтариб тушган фотосуратлари пайдо бўлди. Улар орасида хонандалар Тоҳир Содиқов, Равшан Комилов, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, Ойбек ва Нигора, Лола, Манзура, Зиёда ва бошқаларни кўриш мумкин.

Эътиборли томони, хонандаларнинг барчаси Uzbek Apparel либос бренди томонидан тайёрланадиган, миллий нақшлар фонида инглиз тилида «Ўзбеклигимдан фахрланаман» (Proud to be Uzbek) ёзуви туширилган футболкаларда суратга тушган. Қайд этиш жоиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўзи ҳам Uzbek Apparel’нинг айнан шундай либосини кийиб тушган сурати интернетда машҳур.

Умуман, ушбу тадбирнинг ташкилотчиси ким эканлиги ҳақида ҳам расмий ахборот берилмаган. Ўзбек эстрадаси вакиллари ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари Эрматовга бағишланган #IrmatovBest («Эрматов – энг зўр») ҳештегини трендлар қаторига 11 июль, жума уни 16:00да олиб чиқишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Бразилия давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014да тўртта ўйинда (гуруҳ босқичида учта, чорак финалда битта) ҳакамлик қилди. ЖЧ-2010даги ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда, Эрматов жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – тўққизта ўйин бошқарган ҳакам сифатида футбол тарихидан жой олди.

Ҳозирги вақтда Равшан Эрматов ЖЧ-2014 финал учрашувини бошқариш учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Хусусан, букмекерлик идоралари Эрматовнинг имкониятларини финал ўйинида ишлаши мумкин бўлган бошқа барча ҳакамларникидан юқори баҳоламоқда.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 22:49, 10.07.2014.
Ўқилди: 7043 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.