Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ФИФА: Эрматов улар орасида эмас

Баҳо:
+ | -

Британиянинг dailymail.co.uk сайти жаҳон чемпионатида иштирок этаётган икки ҳакамнинг келишилган ўйинларга алоқадорлиги ҳақида хабар тарқатди. Унга кўра, Mail газетасининг якшанба сонида икки ҳакамнинг кучли гумон қилинаётгани айтилган. Нашр манбасининг хабарига кўра, ФИФА мусобақа давомида бу ҳақида маълумотга эга бўлган ва гумондорларнинг илгариги ўйинлардаги ҳолатлари бўйича далиллар бор. 

ФИФА миллий ассоциациялар ва ҳамкорлари орқали бутун дунёда коррупцияга қарши мунтазам равишда маълумот тўплаб келади. Кейинги йилларда бу жараёнлар аввалгиларга қараганда тезлашди. Бироқ, таъкидлаш лозимки, маълумотлар Бразилиядаги ФИФА хавфсизлик тизимига келиб тушгунча бу икки ҳакам ўйинларни бошқаришга улгурган. Гумон қилинаётганлар “Иккилик зарба” усулидаги ставкаларга эга бўлган тарихий ўйинларни бошқаргани айтилмоқда.    ФИФА Mail Sundayга бу борада жавоб йўллаб: “Бизда жаҳон чемпионатининг бирдамлигига путур етказадиган ҳеч қандай далил йўқлигини эътироф этамиз”, дея жавоб берган. Бироқ, маълумотни рад этиш ёки унинг жиддийлигини эътироф этиш ҳолати кузатилмади.    "Умуман олганда, биз турнир давом этаётган бир пайтда ҳакамлар устидан ҳар қандай текширувлар олиб бориш ва бу билан мусобақага путур етказувчи ҳолатларни изоҳлашга ва бу борада маълумот беришга мажбур эмасмиз”, - деган ФИФА матбуот котиби.    Таъкидлаш лозимки, турнир давомида Германиянинг Der Spiegel журнали томонидан эълон қилинган ҳибсдаги келишилган ўйинлар ташкилотчиси Уилсон Раж Перумалнинг Камерун ва Хорватия термалари ўйини келишилганлиги ҳақидаги фикри тарқалди. Бироқ, Перумалнинг ўзи немис нашрига бу маълумотни бермаганини, Der Spiegel эса буни айнан унинг ўзи айтганини такрорлашмоқда.    ФИФА Der Spiegelдан бу ҳақида расман далиллар кўрсатишни талаб қилди. Эслатиб ўтамиз, dailymail.co.uk сайтида эълон қилинган мазкур мақолада ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг ҳам сурати чоп этилган бўлиб, унинг тагига “Икки ҳакам келишилган ўйинларда гумон қилинмоқда, Равшан Эрматов улар орасида эмас” деб ёзиб қўйилган.
Манба: www.sports.uz
Киритилди: 16:58, 11.07.2014.
Ўқилди: 12906 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.