Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб - Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел - Сеул
28/10 18:45 Насаф - Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар - Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Кино ва санъат юлдузлари: «Эрматов билан фахрланамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов ЖЧ финалида ҳакамлик қилмаслиги аниқ бўлганидан кейин Sayyod.uz сайти эстрада хонандалари ва кино актёр-актрисаларининг фикрлари билан қизиқди.

Райҳон: "Биз ҳаммамиз унга "болеть" қилгандик (шу сўзни аниқ таржимасини ҳеч топа олмадим - Сайёд). Лекин нима бўлса ҳам Жахон чемпионатидаги иштирок этиш ва айниқса финалгача боришни ўзи катта шараф! Мен ундан жудаям фахрланаман! Бизнинг ҳам футбол командамиз Жаҳон чемпионатида бўлишига умид қиламан".

Обид Асомов: "Жудаям хафа бўлдим, лекин шу кунгача эришган ютуқларини ўзига уни Ўзбекистон қаҳрамони деса бўлади. Соғлиқ ва омад тилайман".

УММОН гуруҳидан Шоҳрух: "Дабдала бўлибди! *** (бииип) экан унда улар! Мана фикрим!"

Ширин Ғофурова ("Водий садоси" радиобошловчиси): "Ҳа, эрталабдан нохуш хабар бўлди. Риццоли ҳақида биринчи маротаба эшитишим. Европа ва Лотин Америкаси матчига Осиё реферисини қўйиш адолатлироқ бўларди, деган фикрдаман. Афсус. Аммо Равшан ака бу чемпионатнинг энг аъло рефериси! Биронта хатосиз, хеч қандай шоусиз ва ўзига диққат эътиборни қаратмаган ҳолда ҳакамликни аъло даражада уддалади. Офарин! Менимча, финал учун уни ҳали ёш деб баҳолашган бўлса керак, бўлмаса бошқа камчиликларни унда кузатиб бўлмайди. Турмуш ўртоғим билан Германия элчихонаси боғида финал матчини кўргани отлангандик, афсус Эрматовни ҳакамликда кўрмас эканмизда... 2018 йилги Россияда ўтадиган чемпионатда Равшан Эрматов финалида ҳакамлик қилади деб умид қиламан ёки жа бўлмаса бизнинг футболчилар у чемпионатга чиқа олишар".

Зоҳир Шоҳ Жўраев: "Ноҳақлик! Доимгидек монополия, ҳеч қачон зўрни кўра олишмайди. Ҳар ерни ўз "запрет"лари бор, ҳеч ким тўғри рақобатлашмайди. Барибир юртдошимизга раҳмат, шу ерда ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаргани учун!

Адиз Ражабов: "Ўйин давомида ҳар сафар Равшан Эрматовни кўрсатишганида мен фахрланиб қувонардим. Камтарона табассум ва шубҳасиз профессионализм соҳиби бўлган бу инсон ҳамманинг қалбидан жой ола олди. Финалда ҳакамлик қилмаслигидан оғриндим, аммо футбол бу билан якунланмайди, чемпионатлар ҳали кўп булади!"

Манба: www.sayyod.uz
Киритилди: 17:16, 12.07.2014.
Ўқилди: 8309 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2422]

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2250]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2127]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [1949]

Испанияда "Реал"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси аҳамияти баҳоланди [1683]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1593]

"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда [1532]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1442]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1399]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1305]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик