Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари старт олди

Баҳо:
+ | -

8 июлдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича ёзги курслар старт олди. Дастлаб, 8-10 июль кунлари назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказилди.

Жумладан, биринчи кун 15 нафар назоратчи ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилган бўлса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтади, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилди.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 15 июль куни бошланади. Курслар давомида уч босқичга бўлинган Олий ва Биринчи лигада фаолият олиб борувчи жами 100дан ортиқ бош ва ёрдамчи ҳакамлар «Пахтакор» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, улардан ФИФА нормативлари бўйича тест олинади, шунингдек, «Чиғатой» базасида «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

Шунингдек, ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ўтказилади ва шу йўналишдаги ФИФА видеоматериали намойиш этилади. Иккинчи кунда ҳакамлар амалий машғулотлар ўтказишади, шунингдек, ўйинларни илмий-методик таҳлил қилишади. Учинчи-бешинчи кунларда ҳам шундай машғулотлар ўтказилади.

Ҳакамлар курсларининг кейинги босқичлари тартиби ҳам шундай кўринишда бўлади. Ҳакамларнинг машғулотларини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.

1-босқич: 8-10 июль (олий лига инспекторлари)
2-босқич: 15 июль (олий ва биринчи лига бош ҳакамлари)
3-босқич: 16 июль (олий ва биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
4-босқич: 17 июль (биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
5-босқич: 22-24 июль (биринчи лига назоратчилари йиғини)

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 16:55, 15.07.2014.
Ўқилди: 3225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.