"Сан-Паулу" дарвозабони Рожерио Сени фаолиятидаги 118-голини уришга муваффақ бўлди.
41 ёшли дарвозабон "Байя"га қарши бўлиб ўтган Бразилия чемпионатида баҳсида пенальтидан гол урди.
Рожерио "Сан-Паулу"да 1992 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва бу вақт давомида 1100дан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, 118та гол урди. У ўз голларини асосан жарима зарбалари ва пенальтилардан уради. Гол уриш бўйича дарвозабонлар орасида Рожерио Сени рекордчи ҳисобланади.