Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Ўзбекистон U-16 Қатар ўсмирлар терма жамоаси билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган халқаор турнирдаги иккинчи ўйинида Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

15 июль куни Туркияга жўнаб кетган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари 17 июль куни турнирдаги илк ўйинини Саудия Арабистони U-16 ўсмирларига қарши ўтказган ва 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 19 июль куни Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги иккинчи учрашувида Қатар U-16 ўсмирларига қарши тўп сурди ва қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон ўсмирларининг ўйиндаги ягона голига Суҳроб Нуруллоев муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, турнир тақвимида ўзгариш юзага келган. Унга кўра, Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйин аввалдан режалаштирилганидек 19 июль эмас, балки 22 июль куни бўлиб ўтади. Шу тариқа Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги кейинги ўйинини 22 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўтказади. Турнирдаги сўнгги ўйин эса 24 июль куни БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:03, 20.07.2014.
Ўқилди: 3843 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик