Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Шахмат олимпиадаси: Опа-сингиллар можароси

Баҳо:
+ | -1

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон миллий олимпиа қўмитасининг расмий маълумотига асосланган ушбу хабарда терма жамоамизнинг таркиби тўлиқ берилган. Кўпчиликнинг эътиборини тортган масала эса терманинг таркиби бўлди. Аввалига улар билан танишинг:

Сарвиноз Қурбонбоева (Сирдарё), Севара Боймуротова (Тошкент вилояти), Ирина Геворгян (Тошкент), Моҳинур Қаҳрамонова (Навоий), Ольга Сабирова (Тошкент). Мураббий: - Владимир Егин (Тошкент).

Бизнинг бу таркибга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Лекин, Facebook ижтимоий тармоғида бу масалага эътибор берувчилар топилар экан. Ўзини “Чесс пен” деб номлаган фойдаланувчи Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги аҳвол борасида шундай ёзади.

"Тезкор хабар! Ўзбек жамоаси етакчиларсиз.
Норвегияда ўтадиган олимпиадада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўзининг етакчилари – гроссмейстер Нафиса Мўминова ва унинг сингиллари Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳамда Ҳулкар Тоҳиржоноваларсиз қатнашади. Қайғули хабар. Аввалига улар мураббийлар томонидан таркибга киритилганди. Бироқ, Ўзбекистон шахмат федерацияси вице-президенти уч опа-сингилнинг терма жамоадан ўрин олмаслиги учун ҳаракат қилди ва уларнинг ўрнига федерация ишчиларини жойлаштирди. Ирина Геворкян (федерацияда техник котиб) аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида 9-ўринни эгаллаган, Ольга Собирова (ижрочи директор) ҳеч қандай саралашларда қатнашмаган ва Моҳинур Қаҳрамонова саралаш турнирида ҳам қатнашмаган”.

Биз бунга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерацияси билан боғландик. Федерация вакилининг сўзларига кўра, бу масала жуда кўп муҳокама қилинган.

“Нафиса Мўминова терма жамоамиз сардори эди. Унинг синглиси Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Сарвиноз Қурбонбоева, Моҳинур Қаҳрамонова ва заҳирадан Севара Боймуротова ўрин олганди. Шахмат федерациянинг раёсати буни расман тасдиқлади. Лекин, Нафисанинг ўзи яна бир синглиси Ҳулкарни ҳам таркибга қўшиш кераклигини, у бормаса ўзи ҳам бормаслигини айтиб, шарт қўйди. Биз унинг отаси ва мураббийи Алишер ака билан бу масалада гаплашдик. ЎзДЖТИ ректори, вазир ва унинг биринчи ўринбосари ҳам бу масалага аралашишди.

Битта нарсани тан олиш керак, жорий йилда Ҳулкарнинг кўрсаткичлари Моҳинурникидан кам эди ва рейтингга қараб уни олгандик. Бироқ, опа-сингилларнинг отаси учинчи қизини ҳам олимпиадага олиб борасан, деб туриб олди. Биз унга тушунтирдик: “Бу Халқаро олимпиада. Битта оиладан икки кишининг иштироки бу жуда катта нарса. Ўзбекистонда бошқа муносиб шахматчилар ҳам бор. Нафисани бутун мамлакат ҳурмат қилади, бундай ҳолатда у терма жамоанинг мавқеини шахсий манфаатлардан устун қўйиши керак”. Бироқ, улар тушунишни исташмади. Иложимиз йўқ, Иринани олдик, Олга заҳирада”, - дейди мухбиримиз билан мулоқотда шахмат федерацияси ходими.

Биз масалага холислик нуқтаи назаридан ёндошиб, опа-сингил шахматчиларнинг отаси ва мураббийи Алишер Мўминов билан боғландик.

“Биласизми, аввалига учала қизим ҳам терма жамоа таркибидан жой олганди. Мураббий Владимир Егин Ҳулкарнинг кўрсаткичлари ва имкониятларини яхши билгани учун уни саралаш мусобақаларига ҳам қўшмасдан асосий таркибга киритганди. Бироқ, бир кун қолганда федерация ижроқўми йиғилиш ўтказиб, бир оиладан уч киши бормасин, деган қарорга келишди. Мураббийнинг аҳволини кўрсангиз эди. Мен агарда танлаган спортчингиз муносиб бўладиган бўлса, Ҳулкар билан ўзаро ўйнаб кўришсин, деб уларга айтдим. Рози бўлишмади. Федерация бизни эшитмаса, мураббийнинг фикрига қулоқ солмаса нима қилиш керак. Ҳулкар Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади. Унинг ўрнига бораётган қиздан рейтинги 100 очкога баланд. Бегим жамоага тушиш учун саралашдан ўтди. Нафиса эса терманинг сардори. Биз бу мусобақага катта тайёргарлик кўраётгандик. Ўтган сафар Истанбулда яхши иштирок этишди. Ҳулкар билан Моҳинурнинг жорий йилдаги мусобақаларда иштирокига қарайдиган бўлсак, Ҳулкарнинг кўрсаткичлари баланд. Биттагина мусобақада Моҳинур 0,5 очко кўп олган, холос.

Менга алам қиладигани, терма жамоа мураббийи ҳар учала қизимни ҳам таркибга қўшиб турган пайтда федерация раҳбарияти бунга қарши бормоқда. Менга ҳамма қизим баравар, бундай муносабат инсонни қалбини оғритади. Терма жамоада иштирок этиш биз учун шараф, неча йиллардан бери қизларим билан Ўзбекистон номини халқаро майдонларда ҳимоя қилиб келаяпмиз. Бу вазиятда эса спорт принциплари бўлиши керак. Мураббий масалани ҳал қилиши керак эди”.

Биз терма жамоа мураббийи Владимир Егин билан ҳам алоқага чиқдик. Масаланинг моҳиятини тушунтиришни бошлаганимизда, у ўзининг банд эканлигини айтиб, гапни қисқа қилди. Мана, биз иккала томоннинг ҳам фикрини эътиборингизга ҳавола қилдик. Хулоса эса сиздан. Олимпиадани кутамиз.

Норбек Ниёзов

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 18:26, 21.07.2014.
Ўқилди: 10092 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.