Кириш Регистрация

Терма жамоамиз «Навбаҳор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина "Жар" ўйингоҳида Ўзбекистон терма жамоаси ва "Навбаҳор" ўртасида ўзаро назорат учрашуви якунига етди. Унда Қосимов шогирдлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида "Навбаҳор" сафида кўрикдан ўтаётган украиналик ҳужумчи Руслан Качур ҳисобни очган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб, "Металлург" футболчиси Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим Қосимов шогирдлари рақиб дарвозага жавобсиз 4та тўп йўллашди. Наврузбек Олимов дублга эришган бўлса, Алибобо Раҳматуллаев ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Яна бир гол эса "Навбаҳор" ҳимоячиси номига автогол тарзда ёзилди.

Терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида "Олмалиқ", "Металлург" ва "Пахтакор" клублари билан ҳам назорат ўйинларини ўтказади.
 
Назорат ўйини
ЎЗБЕКИСТОН U22 - НАВБАҲОР - 5:1
Голлар: Шаҳзод Нурматов (15), Навруз Олимов (51, 84), Акбар Саттаев (58 автогол), Алибобо Раҳматуллаев (69) — Качур (12)
Ўзбекистон (асосий таркиб): Элдор Суюнов, Егорь Кримец, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Владимир Козак, Азамат Исроилов, Акбар Исматуллаев, Шаҳзод Нурматов, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев.
"Навбаҳор": Дониёр Усмонов, Юрий Рижко, Бобур Акбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Аъзам Алиев, Тохир Шамшитдинов, Отабек Валижонов, Дилшод Жабборов, Бахтиёр Ёқубов, Александр Коблаш, Руслан Качур.
Захирадан тушганлар: Хуршид Хўжаев, Омон-Биик Халилов, Акбар Саттаев, Роббим Ҳасанов, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов, Элёр Жаҳонов, Мансур Саидов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:01, 22.07.2014.
Ўқилди: 7886 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.