Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Виталий Визавер: «Андижон»га ёрдам бериш мақсадида келдим»

Баҳо:
+ | -

“Андижон”га Украинадан таклиф этилган футболчи Виталий Визавер жамоа билан иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бу ўйинчи асосан Украина биринчи ва иккинчи лига жамоаларида тўп сурган. У “Андижон”га келгунига қадар биринчи лигада Краматорскнинг “Авангард” клубида ўйнаган. Куни кеча у клуб сайти ва газетага интервью берди.

- Сергей Яковлевичнинг таклифига биноан “Андижон”га келдим, - деб сўз бошлади Визевар. – Бунгача “Авангард” клубида ўйнаётгандим. Бу жамоада Шевченконинг қўл остида тўп сурганман.

- Шевченко билан аввал ҳам битта жамоада ишлаганмисиз?
- Йўқ, фақат “Авангард”да йўлларимиз кесишган. Бошқа клубларда бирга бўлмаганмиз. Сергей Яковлевич “Авангард”дан ўтган йили биринчи давра тугагач кетганди. Мана энди Ўзбекистонда бу мураббий билан яна бирга ишлаш имконияти бўлди.

- Чемпионатимиз тўғрисида тасаввурингиз қандай?
- Тўғриси, кўп нарса биламан дея олмайман. Масалан, “Андижон” жамоаси ҳақида аввал эшитмагандим. Лекин Россиянинг “Волгарь-Газпром” клубига келганимда ўзбекистонлик битта футболчи билан ўйнагандим. Адашмасам, у Геннадий Шарипов эди. Ўзбекистонга ўйнаш мақсадида кўплаб юртдошларим келишган. Олександр Пишурни шу ерда тўп сураётганини биламан. У билан яқин алоқадаман дея оламайману, ҳар ҳолда танишман. Илгари Ўзбекистонга келмаганман ва шунинг учун ҳам чемпионатингиз менга қизиқ туюлди.

- “Андижон”га қутқарувчи сифатида таклиф этишганини биласизми? Жамоа ҳозир қийин аҳволда қолган.
- Бундан хабарим бор. “Андижон” ҳозир турнир жадвалида сўнгги поғонадан жой олган. Албатта, жамоага ёрдам бериш мақсадида келдим. Акс ҳолда, бизни бу ерга таклиф этишмасди. Олий лигада жон сақлаб қолиш учун ҳали имконият бор. Шундай экан, охиригача ҳаракат қилиш лозим.

- Сергей Шевченко “Андижон”ни кучлилар сафида олиб қолишига ишонасизми?
- Албатта, шундай бўлади деб ҳам ўйлайман. Сергей Яковлевич ўз ишига жиддий ёндашадиган мураббий. Унда ғалабага етаклайдиган руҳ бор. Қолаверса, мураббийда тажриба катта ва у кўп нарсага қодир. Шу боис Шевченко бирор нима қила олишига ишонаман. Бунинг учун биз ҳам унга қўлдан келганча ёрдам берамиз.

- Сиздан аввал биринчи даврада “Андижон”да украиналик ҳимоячи Сергей Доценко тўп сурганди. Айнан унинг ўрнига сизни таклиф қилишди. Бу футболчини билсангиз керак?
- Ҳа, Доценкони танийман. У билан майдонда кўп тўқнаш келганмиз. Лекин шунчаки танийман холос. У билан илгари битта клубда ўйнамаганман ёки дўстмасман.

- Бу йил 35 ёшни қарши олар экансиз. “Андижон” фаолиятингиздаги сўнгги жамоа бўлиб қолмайдими?
- Бутсаларимни михга илиш ҳақида ҳозирча ўйлаётганим йўқ. Яна бир неча йил футбол ўйнамоқчиман. Чунки футбол менинг ҳаётим. Шунинг учун фаолиятимни тугатиш ниятим йўқ.

- Жамоада сизни қабул қилишди?
- Ҳаммаси ажойиб. Жамоа аҳил, ҳамма бир бири билан яхши муносабатда.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:41, 25.07.2014.
Ўқилди: 4351 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.