Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Нанкин-2014. Боксчиларимиз қизғин ҳозирлик кўришмоқда

Баҳо:
+ | -
Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказиладиган иккинчи ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг бошланишига ҳам тобора оз муддат қолмоқда. Бу галги ўсмирлар Олимпиадасига 28 нафар спортчимизни йўлланма олганликлари ҳақида хабарингиз бор. Улар спортнинг 14 тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Айни пайтда Нанкинга борадиган барча спортчиларимиз бўлажак нуфузли мусобақага жиддий ҳозирлик кўришмоқда.    Бугун Нанкин ўйинларига йўлланма олган мамлакатимиз боксчилари ҳақида, уларнинг бўлажак мусобақага қай тарзда тайёргарлик кўраётганликлари ҳусусида сўз юритамиз.    Маълумки, бокс бўйича Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари жорий йилнинг 10-25 апрель кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўйналди. Қоидага кўра, лицензияларга эга бўлиш учун (ҳар бир терма жамоа кўпи билан учта йўлланмага эга бўлиши мумкин) дунё биринчилигида совринли ўринларни эгаллаш талаб этилар эди. Мазкур жаҳон чемпионатида Марат Қурбонов бошчилигидаги ўсмирларимиз режани ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлдилар. Яъни тўрт нафар юртдошимиз, булар Бектемир Мелиқўзиев (-69 кг, олтин), Сулаймон Латипов (-49 кг, кумуш), Козимбек Мардонов (-75 кг, бронза) ва Иқболжон Холдоров (60 кг, бронза) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.    Шундан сўнг, Ўзбекистон бокс федерацияси Нанкин-2014 ўйинларида Бектемир Мелиқўзиев, Сулаймон Латипов ва Козимбек Мардонов Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишини эълон қилди.    Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Олимжон Маҳмудовнинг сўзларига кўра, 20 июлдан боксчиларимиз Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларидан бирида жойлашган Ўзбекистон бокс федерациясининг базасида тажрибали мураббийлар қўл остида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлашган. Бу сафарги йиғин 10 августга қадар давом этади ва шундан сўнг боксчиларимиз делегациямиз таркибида Нанкин ўйинларига йўл оладилар.    “Боксчиларимизни бўлажак Олимпиада ўйинларига ҳам жисмонан, ҳам рухан муносиб тайёрлаш учун барча шароитларга эгамиз. Ҳар уччала спортчимиз ҳам айни пайтда тажрибали мутахассисларимиз назорати остида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишяпти. Умид қиламанки, боксчиларимиз шу кунга қадар эришган муваффақиятлари тасодифий эмаслигини Нанкин ўйинларида яна бир бора исботлайдилар. Қўлга киритилаётган ютуқлар ҳусусида тўхталсам, бунда энг аввало Давлатимиз томонидан спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда яратилган шароитлар асосий омил бўлмоқда. Халқаро майдонларда қўлга киритилаётган ғалабаларимиз мамлакатимиз чарм қўлқоп усталарининг тажриба ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмаслигидан далолат беради. Мақсадимиз Нанкинда ўтказиладиган ўсмирлар Олимпиадаси ҳамда сентябрь ойида Инчеон шаҳри (Жанубий Корея)да бошланадиган Осиё ўйинларида кўпроқ совринларни қўлга киритиб, Ватанимиз шону шуҳратини янада юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшишдир”, - дейди Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Олимжон Маҳмудов.    Қуйида, иккинчи ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизнинг халқаро майдонлардаги иштироклари ҳақида маълумот берилган:    Бектемир Мелиқўзиев – 1996 йил 8 апрель куни Фарғона вилоятида таваллуд топган. Халқаро майдондаги илк муваффақиятини 2012 йил Боку шаҳрида (Озарбойжон)да Гейдар Алиев кубоги учун ўтказилган анъанавий мусобақада қўлга киритган. Мазкур мусобақада финалга қадар кечган жангларни ғалаба билан якунлаган Бектемир якунда кумуш медал совриндори бўлган. Шундан сўнг, иқтидорли боксчимиз Россия, Таиланд, Сербия, Озарбойжон каби қатор давлатларда ўтказилган халқаро мусобақаларда совриндорлар сафидан ўрин эгаллаган.      Йилдан-йилга тажриба ва маҳоратини тоблаб бораётган Бектемир Мелиқўзиев учун 2014 йилги спорт мавсуми янада муваффақиятларга бой бўлмоқда. Дастлаб Бангкок шаҳри (Таиланд)да ўтказилган Осиё чемпионатида шохсупанинг энг юқори поғонаси кўтарилган Бектемир, апрель ойида София шаҳри (Болгария)да бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлди.    Сулаймон Латипов – 1997 йилнинг 8 октябрида Бухоро шаҳрида туғилган. Халқаро майдондаги илк медални 2013 йили Қозоғистонда ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Ушбу қитъа биринчилигида Сулаймон Латипов кумуш медаль совриндори бўлган.      2014 йилги мавсумда дастлаб София шаҳри (Болгария)да ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган Сулаймон Латипов, Сербиянинг Суботица шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий халқаро турнирда ҳам иккинчи ўринни эгаллади.    Козимбек Мардонов – 1997 йилнинг 8 декабрь куни Фарғона вилоятида таваллуд топган. 2013 йил бўлиб ўтган Осиё чемпионати ғолиби. Шу йили Боку шаҳри (Озарбойжон)да ўтказилган халқаро мусобақада бронза медали билан тақдирланган.      Иқтидорли спортчимиз 2014 йилги спорт мавсумида дастлаб Бангкок (Таиланд)да ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Болгарияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса кумуш медаль совриндори бўлди. Яқинда Сербиянинг Суботица шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда барча рақиблари устидан ғалаба қозонган Козимбек яна шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.    Маълумот учун. Нанкин шаҳрида ўтказиладиган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинларида бокс бўйича мусобақалар 23-27 август кунлари ўтказилади. Мазкур мусобақаларда ўсмирлар 10 вазн тоифасида, қизлар эса 3 вазнда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:30, 26.07.2014.
Ўқилди: 3780 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.