Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Динамо» «Навбаҳор» билан ўйнади

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги йиғин доирасида «Динамо» жамоаси сўнгги назорат учрашувини Наманганнинг «Навбаҳор»клубига қарши ўтказди.

Ушбу баҳсда ҳар икки томон мураббийлар штаби ҳам имконқадар оптимал таркибни туширишга ҳаракат қилди. Бироқ, жамоамизда бир қатор футболчилар кичик жароҳатлар туфайли ёрдам бера олишмаганлиги боис, шу куни «Динамо» аралаш таркибда майдонга тушди. Хусусан, яқинда жароҳатини қайта қўзғатган ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов, Сирожиддин Сайфиев, Илдар Маматказин, Ғулом Уруновлар ёрдам бера олишмади.

Учрашувнинг 17-дақиқасида наманганлик Отабек Валижонов ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнггида тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса мураббийларимиз етти нафар ёш футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Наманганликлар эса бир қатор тажрибали футболчиларни майдонга тушириб, 68-дақиқада украиналик легионер ҳужумчи Руслан Качурнинг голи эвазига назорат баҳсида ғалаба қозондилар.

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоалар бир ой олдин Олий лига 13-тур доирасида учрашишган ва унда «динамочилар» «Навбаҳор» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор»га қарши учрашув билан «Динамо» жамоасининг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғини якунланди. Бу орада жамоа «Машъал» (1:2), «Пахтакор» (0:1) ва «Навбаҳор» (1:2) билан ўйинларда майдонга тушди. Сўнгги тайёргарлик босқичи Самарқандда ўтказилади.

Назорат учрашуви. 25 июль (жума)

«ДИНАМО» - «НАВБАХОР» - 1:2 (1:1)

Голлар: Зайниддин Тожиев 35 (пен) – Отабек Валижонов 17, Руслан Качур 68.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов, Бунёд Исроилов, Акмал Холмуродов, Турғун Қобилов, Азамат Бобожонов, Нурбек Сафаров, Санъат Шихов, Зайниддин Тожиев.

Захирадан майдонга тушишди: Рустам Тоштурдиев, Искандар Холмирзаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Абдулло Набиев, Миркомил Локаев, Саддам Боймаматов.

«Навбахор»: Дониёр Усмонов, Тохир Шамшитдинов, Бобур Акбаров, Юрий Рижко, Рахматулло Бердимуродов, Роббим Ҳасанов, Алишер Маҳмудов, Алишер Саматов, Отабек Валижонов, Мансур Саидов, Александр Каблаш.

Захирадан майдонга тушишди: Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Элёр Жаҳонов, Руслан Качур, Омон-Биик Халилов.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 3 август куни 14-тур доирасида ўз майдонида «Насаф» жамоасини қабул қилади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:47, 26.07.2014.
Ўқилди: 3979 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.