Тошкентнинг "Локомотив" клуби Австриядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўзининг сўнгги назорат учрашувини ўтказди. Абрамов шогирдлари Туркия Суперлигаси вакили билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Ўйиннинг 18 ва 48-дақиқаларида урилган голлар эвазига турклар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишганди. 65 ва 83-дақиқаларда эса Иброҳим Раҳимов томонидан киритилган иккита гол "темирйўлчилар"га дурангни тақдим этди. Раҳимовнинг голларига Гейнрих ва Жасур Ҳасанов ассистентлик қилишди.
Ўртоқлик учрашуви
"ЛОКОМОТИВ" - "ТРАБЗОНСПОР" - 2:2
Голлар: Иброҳим Раҳимов (65, 83) — Ўзер (18), Тургут (48)
Бош ҳакам: Сарг Бернард (Австрия)
"Трабзонспор": Иброҳим Демир (Уғуржон 66), Жанер Османпаша (Босингва 35), Мустафо Юмлу (Айкут 46), Батуҳун Артарслан (Солиҳ Дурсун 46), Мустафо Акбаш (Челустка 46), Ферҳат Язган (Чолман 46), Сердар Гурлер (Тургут Доған 46), Ўзер Ҳурмачи (Анил Ташдемир 46), Малуда (Сонер Айдоғлу 46), Юсуф Эрдоған (Бариш 46), Дениз Йилмаз (Гёкхан Карадениз 46).
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Илҳом Суюнов, Иброҳим Раҳимов, Шавкат Муллажонов, Садриддин Абдуллаев (Қувондик Рўзиев 88), Лутфулла Тўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Жасур Ҳасанов (Фарҳод Тожиев), Александр Гейнрих (Иван Нагаев 46)