Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Мухтор Қурбонов: «Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди»

Баҳо:
+ | -

Ўз олдига яна кучлилар сафига қайтишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган «Шўртан» жамоаси ушбу вазифани деярли 60-70 фоизга уддалаб бўлди.

Сабаби биринчи босқичда умуман мағлубиятга учрамаган ғузорликлар “Ғарб” минтақасида етакчилик қилиш билан бирга, рақибларини кўп бор йирик ҳисобларда мағлубиятга учрата олишди. Бу эса жамоанинг элитага чиқиш имкониятларини бирмунча ошириб юборди. 22 июлдан йиғинни бошлаган «Шўртан» жамоаси раҳбарияти иккинчи босқичга ҳам астойдил тайёргарлик кўришни режалаштирган. Бу ҳақда бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, айтиб ўтди:

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги «Шўртан» жамоаси биринчи босқични аъло даражада якунлади. Бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган жамоа табиийки, ўз-ўзидан турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. Айтингчи, жамоанинг биринчи босқичдаги иштирокидан шахсан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, биринчи босқич режа асосида ўтди. Биз ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Лекин бу билан камчиликларимиз йўқ, дея олмайман. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этишга уринамиз.

- Жамоангиз биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказди. Бу ҳолат нима билан боғлиқ? «Шўртан» ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки унинг рақиблари кучсизми?
- Биласизми, бунга икки хил маънода қараш мумкин. «Ғарб» минтақасидаги жамоаларни камситиб, уларни чиндан ҳам кучсиз, деб бўлмайди. Эътибор берган бўлсангиз, ўз майдонимиздаги учрашувларда йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлди. Сафарда эса аксинча, гарчи ғалаба қозонган бўлсак-да, бунга жуда қийинчилик билан эришдик. Сабаби шуки, майдонларнинг ҳолати ўзимизнинг майдонимиз сингари сифати зўр эмас.

Ғузорда футбол ўйнаш учун майдоннинг ҳолатини идеал кўринишга келтиришган. Бунинг учун маъмуриятга (директори Искандар ака Бўриевга) миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шунинг учун ҳам уй баҳсларимизда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этмоқдамиз. Сафардаги учрашувларда эса кўпроқ бу нарса бизга муаммо туғдирмоқда. Қолаверса, тан олиш керак, «Шўртан»нинг таркиби бошқаларга нисбатан кучли. Мавсум бошида биринчи лига савиясида тажрибали бўлган ўйинчилар билан таркибни кучайтиргандик.

- Нима деб ўйлайсиз, иккинчи даврада ҳам «Шўртан» ўзини кўрсата оладими?
- Энди кучли жамоалар сараланиб, жиддий кураш кечиши аниқ. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун бор кучни ишга соламиз. Иккинчи босқичда бизга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган жамоалар кўп. Буни ҳозир яхши тушуниб турибман. Ўз навбатида биз ҳам давралар оралиғида тайёргарликни янада кучайтирамиз.

- Иккинчи босқич арафасида қайси чизиқларни қўшимча футболчи жалб этган ҳолда кучайтиришни режалаштиргансиз?
- Агар имкони бўлса, ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтиришимиз керак. Шунингдек, марказий ярим ҳимояда ўйинни ўз қўлига ола биладиган етакчи ўйинчига муҳтожмиз. Бироқ ҳозир бундай футболчилар йўқ.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:23, 29.07.2014.
Ўқилди: 3972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.