Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат ўйинида «Металлург»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

29 июль куни Тошкент шаҳрида ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини болшаган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 30 июль куни Бекободнинг «Металлург» клуби аёллар жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айни дамда Вячеслав Солохо бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жами 20 нафар футболчи таклиф этилган.

Маълумот ўрнида, 3 август кунигача Тошкентда машғулот ўтказадиган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғинни давом эттириш учун 4 август куни Вьетнамга учиб кетади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси мезбон - Вьетнам U-19 аёллар термаси билан иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Режага кўра, мазкур ўртоқлик ўйинлари 6 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш лозим, ушбу йиғин Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси учун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Назорат учрашуви.
30 июль, чоршанба.
Ўзбекистон U-19 (аёллар) - «Металлург» (аёллар) 2:1

Голлар: Н. Қудратова, Н. Мўйдинова - Н. Шералиева

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:58, 31.07.2014.
Ўқилди: 4779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик