Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

LG Electronics: Бошқарувдаги оддийлик

Баҳо:
+ | -

Reklama

Ҳақиқатан ҳам, замонавий дунё кўпчилик инсонлар учун ўта мураккаб туюладиган технологиялар билан тўлиб тошган. Бу ерда гап аслида билимлар ёки маҳоратнинг йўқлигида эмас. Бир қатор сабабларга кўра технологик жараён билан баробар қадам ташлаш жуда қийин. Масалан, дунё бўйлаб рақамлар кўрсаткичлари ҳар икки йилда икки баробарга ошиб бормоқда, бугунги кунда 600 млн дан ортиқ веб-сайтлар бор, International Data Group компанияси тадқиқотларига суянадиган бўлсак, 2020 йилга келиб дунёда 40 триллион ГБ ахборот – ер юзидаги ҳар бир киши учун  5200 ГБ ахборот тўғри келар экан! Ахир шунча ўзгаришларнинг барчасидан хабардор бўлишнинг ўзи бўладими? Албатта, йўқ! Шунинг учун ҳам кўпчилик истеъмолчиларнинг боши қотган, улар шунчаки оддийликни исташмоқда. Харидорлар талабларидан келиб чиққан ҳолда эса янада тўлиқ, соддалаштирилган ва комплекс хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг сифати ҳам ошиб бориши лозим. LG Electronics компанияси бу муаммони биринчилардан бўлиб тушуниб етди ва ҳозирда унинг барча янги маҳсулотлари исталган фойдаланувчининг тушуниши учун жуда осон бўлиб, оддий ва бошқаруви қулайдир.

Оддий ва «ақлли» смартфон
«Барча гениаллик – оддийликда» шиори остида яқинда чиқарилган етакчи G3 смартфони LG компаниясининг сўнги ишланмаларидан биридир. Муваффақиятли G2 моделининг давомчиси сифатида янги G3 ҳам ўша умумий дизайнда, аммо катта экранли, нозик ва янада енгил корпус билан чиқарилган. Орқа панелда жойлаштирилган Rear Key клавишлари такомиллаштирилган ёқиш/ўчириш ва овозни созлаш тугмачалари билан адашишга йўл қўймайди ва фойдаланувчиларга турли-туман вазифаларни бажаришда ёрдам беради. Rear Key клавишлари ўзида инновацион дизайнерлик ечимларни жамлаган: янада сифатлироқ материаллар қўлланилган, тугмачалар текстураси ва безаги яхшиланган.

Android 4.4 операцион тизимидан ташқари, G3 фойдаланувчи интерфейси дастурий таъминот бўйича кўплаб бебаҳо хислатларни тақдим этади.
Смартфонда Smart Notice функцияси биринчи бор ишлатилмоқда. У замонавий янгиликлар ва ахборотларни керакли пайтда олишга имкон бериб, фойдаланувчиларни уларни мустақил излаш заруратидан халос этади.

Knock On ва Knock Code ёқиш ва блокировкани ечиш жараёнини енгиллаштирса, G3 даги Smart Keyboard нафақат ўлчам бўйича созланади, балки тез ва осон киришни енгиллатиш учун фойдаланувчилардан ўрганади. Ва ниҳоят, соддалаштирилган 2D график интерфейси G3 га тиниқ, ёрқин ва ихчам манзарани тақдим этади.

Қулай ва функционал соатлар
Смартфон гаджетлари бошқа бирон-бир қурилмалардан фарқли ўлароқ, нафақат бирталай функцияларни ўзида жамлаган, балки функционал вазифаларнинг борлиги билан ҳам ажралиб туради. Масалан, LG G Watch нафақат G3 га, балки, Android 4.3 платформасида ва ундан юқорида ишловчи исталган бошқа девайс билан мослашишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган.


G Watch соатлари фойдаланувчиларга исталган пайтда алоқада бўлиш учун ёрдам бериб, уларнинг ўз девайслари билан мулоқотида ката имкониятлар беради. G Watch нинг виқорли оддийлиги корпуснинг силлиқ ва ихчам ишланганида кўзга ташланади. Андроид қурилмаларидан иловалар ва янгиланишларнинг кенг спектрини ўтказган G Watch фойдаланувчиларга керакли маълумотни тақдим этиш билан бирга, шунингдек, оддий соатнинг ўрнини ҳам боса олади. G Watch овоздан фойдаланиш орқали баланд алоқа функцияси билан таъминланган, бу эса бундай ихчам дисплейда матн териш қийинчилигидан қутқаради.

Ташилаётган қурилмаларнинг концепцияси уларнинг оддийлиги билан белгиланади. Сиз уларни шунчаки “ташишингиз” мумкинлигининг ўзи кўп нарсани енгиллаштиради: қурилманинг шикастланиши ёки йўқолиши ҳақида хавотирланишга ўрин қолмайди, ўғирлик ҳақида-ку, гапирмасак ҳам бўлади. Ташилувчи идеал қурилмалар бир неча ойлар ёки йиллар мобайнида қувват олиш ёки таъмирлаш заруратисиз ишлашлари мумкин бўлади.

Уйингизни соддалаштиринг
Кундалик ҳаётимизга кириб келган пайтидан бошлаб маиший техникага бўлган талаб деярли ўзгармади. Барчамиз уйимизнинг шинам бўлишини, анжомларнинг эса бошқаришга қулай бўлишини истаймиз. Авваллари бу нарса ўз эгаларининг вақтини тежаш ва уларга қулайлик яратишга қаратилган қурилмаларнинг ўлчами, шакли ва танловида кузатилган. Маиший техникадаги сўнги инновациялар ҳар бир қурилмани “ақлли” қилишга интилиши билан ажралиб турибди. «Internet Things» тенденцияси сизнинг ўз маиший техникангиз билан интернет орқали мулоқот қилишингизни ва музлатгичлар, печлар ва идиш-товоқ ювувчи машиналар каби девайсларга буйруқ беришингизни назарда тутади. Бир сўз билан айтганда, уйдаги ёрдамчиларингиз эгалари билан биргаликда келишиб иш юритишади.

Маиший техникани “ақлли” қилишга интилган барча уринишлар ҳам муваффақиятли чиқавермаган. Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар техника ва инсоннинг ўзаро келишиб ишлаши муаммосига дуч келишади. Аммо LG компанияси махсус HomeChat иловасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди, бу илова маиший техника эгаларига смартфонлар орқали уларга буйруқ бериш, шунингдек улардан жавоб ва тавсиялар олишларида ёрдам беради. LG жиҳозларининг матнли буйруқларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш қобилияти инсон ва машина ўртасидаги ўзаро мослашишнинг соддалаштирилишига олиб келади. HomeChat ёдда сақлаб қолиш керак бўлган тугмачалар ёки буйруқлардан эмас, оддий нутқдан фойдаланади, шундай қилиб, фойдаланувчилар учун ўрганиш жараёни жуда қисқа вақтни олади. 



Смарт ТВ энг сўнги ишланмаларнинг бири бўлиб, техникани сув қилиб ичиб юборган фойдаланувчилар учун ҳам жумбоқ бўлмоқда. Шу боис, LG компанияси ўзининг янги телевизорларини бошқарув жараёнини соддалаштириш ва истеъмолчига Smart TV ни назорат қилиш имконини берувчи  webOS платформаси билан таъминлади. WebOS фойдаланувчиларга Интернетдан ёки ўз шахсий медиа-кутубхонасидан керакли маълумотни ёки видеони излашни осонгина амалга ошириш имконини беради.

WebOS дан фойдаланишдаги оддийлик истеъмолчиларга экранда бораётган жараённи тўлиқ назорат қилиш имконини беради. LG операцион тизимни HP компаниясидан харид қилган эди. Бу тизим ишланиб, маромига етказилди ва харидорларга интуитив таниш, айни пайтда жўн ва тушунарли бўлган интерфейс жамоатчиликка қайта тақдим этилди. 



Электрон саноат соҳасидаги кўплаб Экспертлар томонидан WebOS платформасининг оптималлаштирилишининг ижобий томонлари қайд этилди. Жумладан, ўзида сўнги авлод телевизорларининг ажойиб тасвир сифатини ва керакли онлайн-контент қидиришларда соддалаштирилган навигацияни қамраган интерфейсни мисол келтиришимиз мумкин.

Хуллас, техника эксплуатациясида оддийликка эришишга қаратилган тенденция саноатнинг кўплаб соҳаларида кузатилмоқда. Зеро, айнан оддийлик технологиянинг бутун потенциалидан тўлиқ фойдаланишимизда жамиятимиз учун заруратга айланди. Ва, айнан LG Electronics компанияси томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган оддий вазифалар гоҳида замонавий техниканинг мураккаб ва чалкаш функцияларини тушуниш учун бир очқич бўлмоқда.

Сиз LG нинг бошқа маҳсулотлари билан бизнинг  LGblog.uz. блогимизда танишишингиз мумкин.

# # #
LG Electronics компанияси ҳақида
LG Electronics (KSE: 066570.KS) компанияси юқори технологик электроника, мобил алоқалар ва маиший техникаларнинг замонавий воситаларини  ишлаб чиқариш бўйича халқаро лидер ҳисобланади. Компаниянинг жаҳон бўйлаб 113 филиалида 87 000 ходими иш юритади. LG компанияси бешта бўлинма: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance, Air Conditioning, Energy Solution ва Vehicle Components лардан таркиб топган. Уларнинг умумий глобал савдо ҳажми 2013 йилда 53.10 млрд. АҚШ доллари (58,14 трлн. Корея вони)ни ташкил этди. LG Electronics жаҳондаги ясси панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво кондиционерлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичларни ишлаб чиқарувчиларнинг энг илғорларидан биридир. Шунингдек, LG Electronics ENERGY STAR Partner of the Year 2013 мукофоти совриндори ҳамдир. Қўшимча маълумот олиш учун, илтимос, бизнинг www.lg.com сайтимизга киринг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:01, 01.08.2014.
Ўқилди: 5419 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.