Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Баҳодир Пардаев: "Пахтакор" ғалабаларига ҳисса қўшишни хоҳлайман"

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" стадионида жамоамиз янги ҳужумчиси Баҳодир Пардаевни таништириш маросими ўтказилди.
Унда клуб бош директори Рустам Купайсинов ва спорт директори Григорий Цейтлин ҳам иштирок этди.
 
Р.КУПАЙСИНОВ: - Ушбу ҳужумчини анчадан бери кузатиб бораётгандик. Селекция хизмати Пардаев ҳақида маълумот тўплаб борди. Аввалги йилларда ҳам Баҳодирни сафимизга жалб этишни истагандик. Бу мавсумда у унчалик кўп ўйнамади ва гол урмади, лекин “Пахтакор”да яхши ўйин намойиш қилади деган умиддаман.
Г.ЦЕЙТЛИН: - Давралар оралиғида танаффусда ҳар бир жамоа таркибини ўзига тўғри келадиган футболчилар билан кучайтиришга интилади. Биз асосий эътиборни академияга қаратганмиз. Тарбияланувчиларимиз сони асосий таркибда етарлича. Биз иккинчи давра арафасида фақат Пардаевни таркибга қўшиб олдик. Баҳодир ҳужум чизиғидаги рақобатни оширишга ёрдам беради деб ўйлайман.
Б.ПАРДАЕВ: - Барчага хайрли кун. “Пахтакор” билан ушбу мавсумда чемпион бўлишни истайман. Кейинги йил Чемпионлар лигасида ўйнаш ва жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшиш асосий мақсадим.
 
- “Пахтакор”га “Бунёдкор”дан футболчи келиши кутилмаган ҳолат. Бу қандай бўлди?
- Янги жамоага ўтишим ҳақида сўраётган бўлсангиз, барчаси осон кечди.
Г.ЦЕЙТЛИН: - “Бунёдкор” билан клубимиз келиша олди ва Пардаев “Пахтакор”га кўчиб ўтди. Унинг ўтиши ҳақида барча нарсани айта олмайман, лекин энди Баҳодир тўлиғича жамоамиз футболчиси ҳисобланади.
 
- “Бунёдкор”ни биринчи давра тугамасдан аввал тарк этганмидингиз?
- Йўқ, ундай эмас. Биринчи давра тугагунга қадар жамоа машғулотларда қатнашдим, фақат асосий таркибда ўйнамадим. Шундан кейин “Пахтакор”га кўчиб ўтдим.
 
- Баҳодир, нима учун 18-рақамни танладингиз?
- “Сўғдиёна” ва ёшлар терма жамоасида айнан шу рақамда ҳаракат қилганман.
 
Баҳодир Пардаев “Пахтакор”нинг 18-рақамли либосини клуб бош директори Рустам Купайсинов топширди. Шунингдек, унга клубимизнинг титул ҳомийси “Ucell” компаниясининг совғаси ҳам тақдим этилди.
 

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:43, 01.08.2014.
Ўқилди: 6682 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.