Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

“Қизилқум” – “Бунёдкор”. ВИДЕО превью

Баҳо:
+ | -

Эртага, 3 август куни олий лига жамоалари иккинчи давра баҳсларини бошлашади.

Иккинчи давранинг илк турида амалдаги чемпион “Бунёдкор” Навоийнинг “Қизилқум” клуби меҳмони бўлади. Учрашув Навоийдаги “Ёшлар” стадионида соат 19:00да бошланади.

2007 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган “Бунёдкор” ўзаро ҳисобда “Қизилқум” жамоаси билан чемпионат доирасида ўн олтинчи бор тўқнаш келади.

Бунгача ўтказилган ўн бешта учрашувнинг 12тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Икки беллашув дуранг билан якунланган бўлса, “Қизилқум” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар фарқи – 38:9.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. “Бунёдкор” ҳужумчиси зарафшонликлар дарвозасини беш бор ишғол қилган.

Қуйида ушбу жамоаларнинг “Қизилқум” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалари билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашувларида киритилган голларни томоша қилиш имкониятига эгасиз.

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 0:2 (0:0)
02.11.2007. 25-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4000 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов - 7,7
Голлар: Шавкат Саломов, 84 (0:1), Илҳом Мўминжонов, 89 (0:2)

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР 1:5 (0:2)
13.04.2008. 5-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4125 томошабин
Бош ҳакам: Азамат Жалилов - 8,6
Голлар: Улуғбек Бақоев, 4 (0:1), Рашид Ғофуров, 28 (0:2), Умид Исоқов, 52 (1:2), Сергей Лушан, 86 (1:3), Виктор Карпенко, 88 (1:4), Анваржон Солиев, 90+3 (1:5)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:2 (0:0)
05.11.2009. 29-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 3754 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Ҳамидов – 8,5
Голлар: Анваржон Солиев 64 (0:1), Анваржон Солиев 82 (0:2), Кошелев 90+2 (1:2)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:0 (0:0)
25.09.2010. 21-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4418 томошабин
Бош ҳакам: Вадим Агишев – 8,4
Гол: Леонид Кошелев 70

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 1:4 (0:1)
15.05.2011. 8-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4521 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Саидов – 9,0
Голлар: Анваржон Солиев 35 (0:1), Леонид Кошелев 46 пенальти (1:1), Милош Трифунович 68 (1:2), Милош Трифунович 78 (1:3), Камолиддин Мурзоев 90+3 (1:4)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 2:2 (1:1)
26.03.2012. 2-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4687 томошабин
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Голлар: Анваржон Солиев 11 пенальти (0:1), Тимур Кагиров 44 (1:1), Баҳодир Пардаев 76 (1:2), Феруз Бобоқулов 89 (2:2)

ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР 0:3 (0:1)
17.03.2013. 3-тур. Зарафшон. “Прогресс” стадиони. 4221 томошабин
Голлар: Олег Зотеев 39 (0:1), Олег Зотеев 87 (0:2), Игорь Таран 88 (0:3)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:49, 02.08.2014.
Ўқилди: 4568 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.