Америкалик боксчи Шэннон Бриггз АҚШдаги кафелардан бирида Владимир Кличко билан муштлашмоқчи бўлди.
Кличко овқатланиб ўтирган пайт Шэннон унинг ёнига келиб ўтиради ва Кличкога “сен ҳақиқий чемпион эмассан”, дейди ва уни бир неча бор баланд овозда ҳақоратлайди. Шундан сўнг, Шэннон Кличконинг таомини олиб ейишни бошлайди. Кличко хотиржамликни сақлаб, бир стаканга сув солиб, Бриггзнинг бошидан қуйиб юборди. Шундан сўнг, америкалик боксчи таом идишларини отиб синдирди ва Кличкога ташланмоқчи бўлди. Аммо, кафе қўриқчилари уни ташқарига олиб чиқиб ташлашди.
Day.az нашрининг ёзишича, боксчи шу йўл билан Кличкони рингга чақирмоқчи. Шэннон Бриггз 2010 йили Кличко қарши рингга чиққан. 12 раунд давом этган баҳсни Бриггз бир қатор жароҳатлар билан якунлаган ва мағлубиятга учраган. Жангдан сўнг Кличко рақибидан хабар олгани шифохонага борган эди.
2014 йил бошида эса Шэннон Бриггз Кличкони "бузиб" ташлаш учун рингга қайтиши ва уни накоутга учратмагунича уни тинч қўймаслигини маълум қилганди.