Машҳур англиялик ҳакам Ховард Уэбб ҳакамлик фаолиятини якунлади. 43 ёшли ҳакам 25 йил давомида футбол ўйинларига ҳакамлик қилди. Эндиликда Уэбб Ҳакамлар қўмитасининг техник директори лавозимида фаолият олиб боради. Унинг вазифаси Англия Премьер лигаси ўйинларига ҳакамларни тайинлашдан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Уэбб 2010 йилда "Интер" ва "Бавария" (2:0) ўртасидаги ЕЧЛ финалини ва шу йили Испания ва Голландия (1:0) ўртасидаги Жаҳон чемпионати финалин бошқарган.