Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 7 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган ўсмирлар жамоасига қарши қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушиши режалашатирилган эди. Дастлаб, Тошкентдаги «ЖАР» стадионида Мочинов шогирдлари йиғин давомидаги илк назорат ўйинида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушишган ва Пахтакор ёшларига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
7 август куни Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомидаги иккинчи назорат ўйинини «Бунёдкор» клуби академиясининг U-16 ўсмирларига қарши майдонга тушди. Учрашувда Мочинов икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди ва якунда ўсмирлар терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.
Назорат учрашуви.
7 август. «Бунёдкор» академиясига қарашли стадион.
Ўзбекистон U-16 - «Бунёдкор» (U-16) - 3:0