"Барселона" клуби тарқатган маълумотларга кўра, клубни янги мавсумда майдонга сардор сифатида 34 ёшли Хави бошлаб тушади.
Каталония клубига ўтган йиллар адвомида сардорлик қилиб келган Пуйол ушбу мавсумда ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг, ҳозиргача клуб сардорлигига номзодлар талайгина эди. Бироқ, жамоа аъзолари ўртасида ўтказилган яширин овоз беришга кўра, яқиндагина "Барселона"да қолиш истагини билдирган Хави сардорлик боғичига эгалик қиладиган бўлди.
34 ёшли футболчидан кейинги вице-сардорлар Иньеста, Месси ва Бускетслар сардорлик боғичини тақиши мумкин.













