Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

"Вильярреал" матбуот котиби: "Қозоғистонлик ҳарбийлар бизни қўрқитишган эди"

Баҳо:
+ | -

Бугунги қуръа натижаларига кўра, Европа лигаси плей-ооф босқичида Испаниянинг "Вильярреал" клуби Фозоғистоннинг "Астана" клуби билан ўйнайди.

Шу муносабат билан испанлар матбуот котиби Эрнан Санс Қозоғистон ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди.

"Хитойга қилган сафаримиз вақтида Қозоғистонга қўндик. Самолётга ҳарбийлар чиқиб келишди, биз қўрқдик. Улар эса Маркос Сенна ва Санти Касорла билан суратга тушиш учун чиққан эканлар", - деб ёзади Санс ўз твиттерига.

Қизиғи, бу футбол одамларининг қозоқ ҳарбийлари ҳақидаги ягона фикри эмас. Ўтган йили Швеция терма жамоаси яримҳимоячиси Понтус Вернблум ҳам Қозоғистон ҳақида хотираларини билдирган эди.

"Мен Қозоғистонда Швецция ёшлар терма жамоаси билан бўлганман. Кўп хотиралар қолмаган, аммо майдон олдида қуролланган қўриқчилар армиясини кўриб, ҳайрон бўлган эдим. Бунга ишониш қийин", - дейди Вернблум.

Манба: vesti.kz
Киритилди: 18:22, 08.08.2014.
Ўқилди: 6268 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик