Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Равшан Эрматовни табриклаймиз!

Баҳо:
+ | -

Бугун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг таваллуд куни. Истеъдодли ўзбек ўғлони 37 ёшни қарши олди.

Ватандошимиз ёш бўлишига қарамай, жуда улкан ютуқларга эришди. Бундан 4 йил аввал у ЖЧнинг очилиш учрашувини бошқарган энг ёш ҳакам бўлган бўлса, мазкур йили бўлиб ўтган Мундиалда яна 4та ўйинни бошқариб, жаҳон рекордини ўрнатди. Унинг ЖЧдаги ўйинлари сони 9тага етди.

Равшан Эрматов замонавий ўзбек ҳакамлик мактабининг асосчиси ҳисобланади. Айнан у туфайли ҳакамларимиз ФИФАнинг энг сўнгги янгиликлари билан биринчилардан бўлиб танишишади ва янгиликларни футболга жорий қилишади. Унинг дастлабки шогирдлари ФИФА реферилигига қабул қилиниб, халқаро ўйинларни бошқара бошлашди.

Унинг ютуқлари, юртимиз номини дунё аренасида муносиб ҳимоя қилаётгани давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарияти беэътибор қолдирмаяпти. У "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони ва "Эл-юрт ҳурмати" учун орденлари билан мукофотланди.

Бугунги таваллад айёми муносабати билан Равшан Эрматовни муборакбод этамиз. Унга соғлик-саломатлик ва куч-қувват тилаймиз. Ҳамиша энг юқори чўққи сари интиладиган ҳакамимиз ўзи орзу қилган барча ниятларига эришишига тилакдошмиз. Насиб қилса, ЖЧнинг финал баҳси ўзбекистонлик ҳакам томонидан бошқарилади. Биз бунга ишонамиз ва умид қиламиз. Ҳеч қачон омад сизни тарк этмасин, Равшан ака!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:44, 09.08.2014.
Ўқилди: 4872 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.