Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Mundo Deportivo: "Марко Ройс ёзда "Барселона"нинг таклифини кутганди"

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс шу ёзда "Барселона" сафига ўтишни истаган.

25 ёшли германиялик футболчи ёзда Каталонияга кўчиб ўтган дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг яқин дўсти ҳисобланади. Агарда, "Барселона" Ройсга расмий таклиф билан чиққанда, футболчи Каталонияга кўчиб ўтишга розилик билдирган бўлар эди, дейилади нашр хабарида.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Ройс "Барселона" таклифини каталонияликлар Луис Суареснинг трансфер қилишидан олдинроқ кутган. Аммо, "Барселона" Ройсга расмий таклиф билан чиқмаган. Каталонияликлар спорт директори Андони Субисаретта Марко Ройс каталонияликлар истаётган футболчи эканини бир неча бор таъкидлаганига қарамай футболчига расмий таклиф билдирилмаган. Маълумотларга қараганда, Луис Суареснинг трансферидан сўнг, "Барселона" Ройс номзодини кун тартибидан олиб ташлаган.

Манба: El Mundo Deportivo
Киритилди: 22:43, 09.08.2014.
Ўқилди: 7369 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.