Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Арсенал" ўн йиллик танаффусдан кейин Англия Суперкубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Англия Суперкубоги учун баҳс билан “Англияда” янги мавсум старт олди.

“Уэмбли” стадионида ўтган мавсум Англия Чемпиони – “Манчестер Сити” ва Англия Кубогисоҳиби – “Арсенал”  Англия Суперкубоги учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Арсенал учрашувда бир йўла уч нафар янги ўйинчилар – Алексис Санчес, Матье Дебюши ва Калум Чамберсларни асосий таркибда майдонга туширган бўлса, “Сити” дарвозасида Вилли Кабальеро расман дебют қилди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, дастлабки энг ҳавфли вазият “Арсенал” дарвозаси олдида содир бўлди. Тезкорлик билан ўз жарима майдонидан бошланган ҳужумни Насри гол билан якунлаши мумкин эди, аммо тўп йўлига лондонликлар ҳимоячиси тўғаноқ бўлди. Аста-секинлик билан ташаббусни ўз қўлига олган “Арсенал” эса 21-дақиқада ҳисобни очди. Санти Касорла қанотда ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва ҳимоячини чалғитиб чап оёқда кучли зарба берди – 1:0.

Шундан сўнг ташаббус тўла Арсенал тарафига ўтгандек кўринди. Арсен Венгер шогирдлари жуда енгли ва тез ҳаракатланишаётган бир пайтда, “Сити” футболчилари нисбатан секин ва оғир ҳаракатланишди. Орада, Насри ва Наваслар ҳавфли бурчак тўпларини амалга оширганига қарамай “Арсенал” Кабальеро дарвозасини иккинчи бор ишғол қила олди. Жарима майдонида чаққон ҳаракат қилган Саного тўпни Ремзининг оёқларига ташлаб берди – 2:0. Қолган дақиқаларда “Сити” ўзига келишга уринсада, айтарли ҳавфли вазиятларни ярата олмади ва биринчи бўлим шу тариқа Венгер жамоасининг ишончли ғалабаси билан тугади.

Иккинчи бўлим бошида Венгер Окслейд-Чемберленни майдонга туширди ва лондонликларнинг ўйин темпини сақлаб қолишга эришди.  Иккинчи бўлим бошида шунингдек, Оливье Жиру ҳам майдонда пайдо бўлди ва “Сити” дарвозаси олдида босим кучайди. “Шаҳарликлар” тўпни ўз назоратига олишга ҳаракат қилиб позицион ҳужумлар қилишга ҳаракат қилди, аммо голли вазиятлар деярли содир бўлмади.

Ўйиннинг 61-дақиқасида эса, “Арсенал” ўйин масаласини ҳал қилган голни урди – Оливье Жиру ўзига яратилган имкониятни биринчи уринишдаёқ голга айлантирди ва ўйин масаласини деярли ҳал қилди. Қайд этиш лозим, “Арсенал” Англия Суперкубогини сўнгги бора бундан 2004 йили қўлга киритган эди. Орадан 10 йил ўтиб, Венгер шогирдлари яна  суперкубокда зафар қучишди.

Қолган дақиқаларда ўйин темпи бироз пасайди ва “Сити” мағлубиятни тан олган ҳолда ўйинни давом эттирди. Арсен Венгер мавсумдаги илк ўйиндаёқ ажойиб жамоа туза олганини кўрсатди. Амалдаги чемпион –“Манчестер Сити” эса бироз ҳорғин кўринди. Аммо, Англияда биргина ўйин ҳеч нарсани англатмаслигини яхши биламиз. Премьер-Лигада янги мавсум келаётган дам олиш кунлари старт олади. Бизни эса доимгидек, ажойиб, шиддаткор ва совғаларга бой мавсум кутиб турганига шубҳа йўқ.

“Арсенал” – “Манчестер Сити” - 3:0 (2:0) 
10 август, «Уэмбли» стадиони
“Арсенал” 
– Шченсни, Дебюши, Чемберс, Косьельни (Монреаль 46), Гиббс, Касорла (Росицки 65 (Жоель-Кембел85), Артета, Санчес (Окслейд-Чемберлен 46), Уилшер, Рэмзи, Саного (Жиру 46). 
“Манчестер Сити” – Кабальеро, Коларов, Боята, Настасич, Клиши, Яя Туре (Джеко 58), Фернандо, Навас (Синклейр 85), Насри (Сильва), Йоветич, Жеко.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:30, 10.08.2014.
Ўқилди: 7419 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.