Кириш Регистрация
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона
11/05 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас
11/05 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут - Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм - Лутон
11/05 19:15 Вильярреал - Севилья
11/05 21:00 Наполи - Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна

Шавкат Саидов: «Мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" - "Динамо" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов Бекободга ташриф буюрган ОФК назоратчиларини кузатаётганлиги боис жамоа бошлиғи Шавкат Саидовга юзландик:

"Бугун мавсумдаги энг чиройли ўйинимизни кўрсатдик деб ўйлайман. Мураббийларнинг ўйинга танлаган тактикаси, футболчиларнинг руҳий кайфиятини кўтаришга қилган саъй-ҳаракатлари ўз самарасини берди. Рустам Тўхтамуродович кўп таъкидлайдилар, ҳар қандай танаффус жамоанинг баҳсларга қўшилиб кетишига салбий таъсир кўрсатади деб. Бу айниқса бизнинг олдинги ўйинимизда яққол сезилганди. “Динамо”га қарши учрашувда ҳам ўйин бошида ҳаяжон, масъулият футболчиларимизга салбий таъсир кўрсатди ва ташаббусни меҳмонларга бериб қўйдик. Ушбу дақиқаларда дарвозабонимиз ва марказий ҳимоячиларимиз жамоа жонига оро кирди. Дониёр Одиловнинг дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарганини ёдга олинг.

Биринчи таймда ҳарорат юқори бўлгач, асосий мақсадимиз меҳмонларни чарчатиш эди. Буни ўйинчиларимиз уддалашди. Иккинчи таймда эса икки тезкор ўйинчини майдонга туширишимиз, ўйин тақдирини ҳал этди. Яна шуни таъкидлаш керакки, бугун футболчилар доимо олдинга интилишди. Энг яхши ҳимоя – ҳужум, қабилида тўп сурдик. Натижада мухлисларга ёқадиган ўйин билан, рақибимизни йирик ҳисобда доғда қолдирдик. Олдинда қийин ўйинлар бизни кутиб турибди. Бироқ йигитлар ҳозирги руҳни сақлаб қолишса, ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсатишимизга ишонаман", - дейди Шавкат Саидов.

Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 13:15, 11.08.2014.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.