Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

Улуғбек Бақоев «Бухоро» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Тажрибали ҳужумчи Улуғбек Бақоев «Бухоро» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бериб ўтган.

Улуғбек Бақоев фаолиятини 1996 йилда «Бухоро» клубида бошлаган. Шундан сўнг Москванинг ЦСКА, «Торпедо Зил» каби жамоаларида тўп сурди. 2003 йилда «Бухоро»га қайтди ва 7 ўйинда тўртта гол урди. Аммо бош мураббий Усмон Тошев билан юзага келган келишмовчилик туфайли жамоадан кетди. «Андижон»га ўтган футболчи учта ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлган.

Шундан сўнг Улуғбек Бақоев Қозоғистонниг «Тобол», «Жетису», «Иртиш» каби клубларида ўйнади. Бу орада Тошкентнинг «Бунёдкор» ва БААнинг «Дубай Клуб» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилди. Унинг сўнгги клуби Қозоғистоннинг «Иртиш» жамоаси бўлиб турган эди. Улуғбек Бақоев қатор йиллар давомида Қозоғистон чемпионати тўпурари бўлган ва чемпионлик унвонини қўлга киритган.

Жамоавий ютуқлари
Ўзбекистон чемпиони: 2008 йил
Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2008 йил
Қозоғистон чемпиони: 2010 йил
Қозоғистон кубоги соҳиби: 2007 йил
Интертото Кубоги ғолиби: 2007 йил

Шахсий ютуқлари
«Бухоро» клуби тўпурари рекордчиси: 2000 йил (21 та гол)
GOAL нашрига кўра Қозоғистоннинг энг яхши футболчиси: 2012 йил
Sports.kz нашрига кўра Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси («Алмаз»): 2011, 2012 йиллар
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2004 (22 та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2010 (16 та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2011 (18 та гол)
Қозоғистон чемпионати тўпурари: 2012 (14 та гол)

Манба: pfkbuxoro.com
Киритилди: 09:31, 13.08.2014.
Ўқилди: 5372 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.