Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид 2-1 Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Ушу усталари ҳам Нанкин-2014 ўйинларида иштирок этадилар

Баҳо:
+ | -

Маълумки, жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида II ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказилади. Мазкур ўйинларда Ушу спорт тури бўйича дастурдан ташқари кўргазмали мусобақалар ташкил этилади.

Таъкидлаш жоизки, Ушу бўйича ўтказиладиган мусобақа ғолибларига ҳам Олимпиада ўйинларининг медаллари берилади, бироқ ушбу медаллар умумжамоа ҳисобидаги медаллар сонига қўшилмайди.

Эътиборлиси, Ушу спорт тури бўйича ташкил этиладиган мусобақаларда ҳамюртимиз Нодир Ҳасанов таолу йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради. Нодир мазкур мусобақада иштирок этиш хуқуқини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Бундан ташқари яқин ўтмишнинг номдор спортчиларидан бири бўлган яна бир ҳамюртимиз Дилшод Бозоров “Нанкин-2014” ўйинларида Ушу бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ҳакамлик қилади.

“Ўзбекистонлик ҳакамлар орасида биринчи бўлиб Анталияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларини бошқардим. Бу бир томондан қувонарли ҳолат бўлса, иккинчи томондан жуда катта масъулият юклар эди. Мазкур жаҳон чемпионатида Нанкин-2014 ўйинлари учун лицензион мусобақалар ҳам ўтказилди ва ушбу мусобақаларнинг бештасида ҳакам сифатида фаолият кўрсатдим. Якунда жаҳон ва лицензион мусобақаларда баҳсларни бошқариб борган ҳакамлар орасида ҳам Нанкин ўйинларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар саралаб олинди. Қувонарлиси ана шу рўйхатдан мен ҳам ўрин эгалладим. Нанкинда Ушу бўйича кўргазмали мусобақалар 22-24 август кунлари ўтказилади. Биз эса 18 август куни Хитойга етиб боришимиз зарур. Чунки, 18-21 август кунлари ҳакамлар учун семинар ташкил этилади. Нодир эса мураббийи Ирина Сухорукова билан бирга 19 август куни ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиш учун Нанкинга жўнаб кетади”.

Эслатиб ўтамиз, “Нанкин-2014” ўсмирлар Олимпиада ўйинларида 28 нафар спортчимиз 14 спорт турида  ғолиблик учун кураш олиб боради.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:19, 14.08.2014.
Ўқилди: 3493 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.