"Манчестер Сити" раҳбарияти яримҳимоячи Яҳъё Турега янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти, дея хабар беради The Guardian.
Футболчи амалдаги шартномаси ниҳоясига етганда 33 ёшда бўлади. Шунинг учун "шаҳарликлар" у билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирларидан футболчи ва унинг агенти Яҳъё "Сити"да ўзини бахтли ҳис қилмаётгани ва клубни тарк этмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













