Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ван Персининг рафиқаси: «Эримни ноҳақ қамашганди»

Баҳо:
+ | -

Робин ван Перси. Бу исмни эшитганингизда ёки ўқиганингизда кўз ўнгингизда беихтиёр жаҳон чемпионатида Испания дарвозасига киритилган фантастик гол гавдаланади. Ҳақиқатан ҳам голландиялик ҳужумчи ажойиб голи билан мухлислар хотирасида яна бир бор муҳрланиб қолди. Аслида эса футболчининг ҳаётида эсда қолгулик воқелар жуда кўп бўлган экан. Ушбу мақолади ана шундай воқеалардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Демак, бу галги қаҳрамонимиз Робин ван Перси.

КИЧИК “РОБИН ГУД”
Нега унга Робин деб исм қўйилган. Бу отасининг касби билан боғлиқ. Яъни Ван Персининг отаси Боб рассом бўлган. У ўғли туғилишидан бироз олдин Робин Гуд ҳақидаги китобга расм чизган. Шунда инглиз афсоналари қаҳрамонига ҳавас қилган ва ўғлига Робин деб исм қўйган.

Робин уч ёшга тўлганида ота-онаси ажрашишга қарор қилишади. Оилада Робиндан ташқари яна иккита қизалоқ: Лили ва Кристину бор эди. Персининг ота-онаси суд орқали болаларини тақсимлаб олишади, келишувга кўра, қизлар онага қолади, Перси эса отаси билан яшай бошлайди. Боб бошқа уйланмайди.

Мактабда ван Перси энг қулоқсиз, тўполончи болалардан бири бўлган. Устозлари деярли ҳар куни уни жанжаллашаётганда ушлаб олишар ва уялтиришарди. Кўп маротаба бу хулқи учун уни жазолашган, аммо Перси бу одатини ташлай олмаган..

ИЛОН УСЛУБИ БИЛАН...
Робин аллақачон ноодатий лақабга эга, уни “кобра” деб ном қўйиб олишган. Чунки голландиялик чарм тўп устаси рақибини худди илон каби тинимсиз таъқиб қилади, кескин ташланади, рақибидан тўпни олиб қўяди ва худди илондек кескин қарор чиқаради, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллайди.

Унинг яна бир лақаби “марокколик”. Бундай аталишига сабаб шуки, футболчи 2005 йилда марокколик Бухрега уйланган. У Робин номусга тегишда айбланиб, ҳибсга олинганида футболчини ҳар дақиқа қўллаб-қувватлаб турди. Бухра футболчи айбдор эканлигига ишонмади ва уни доимо йўқлаб турди. “Эрим айбдор эмас, уни ноҳақ қамашган”, дея таъкидлашдан чарчамаганди. Ҳатто бу ҳаракати билан ота-онасининг ғазабига дучор бўлиб, Лондонда кўчиб келади ва ван Перси билан яшай бошлайди.

Ван Перси икки фарзанд: 7 ёшли ўғли Шакил ва тўрт ёшли қизи Диананинг отаси. Робин ван Перси ўғлига “Шакил” деб бежизга исм қўймаган. Чунки у аёли билан машҳур баскетболчи Шакил О’Нилнинг ўйинларини қизиқиб кўришган. Сўнг шу спортчига ҳавас қилиб, ўғлини “Шакил” деб чақира бошлади.

ПАНЖАРА ОРТИДА
Ван Персининг болаликдаги кумири ватандоши Деннис Бергкамп бўлган.
2001 йилда ван Перси “Манчестер Юнайтед”га ўтишга яқин эди. Аммо “МЮ”нинг собиқ бош мураббийси Алекс Фергюсон ўша пайтда 18 ёшга тўлган футболчини ёш деб ҳисоблайди ва тажриба тўплашини кутишга қарор қилади. Орадан бироз вақт ўтиб эса Лондоннинг “Арсенал” клуби Робин билан шартнома имзолайди.

“Арсенал”да тўп сура бошлаганида футболчи номусга тегиш жиноятида айбланди. У Роттердамга дам олгани кетганида ҳибсга олинади. Маълумотларда ван Перси ўз уйида “Голландия гўзали” эътирофига сазовор бўлган Сандрага тегажоғлик қилгани таъкидланганди. Кейинчалик ўйинчига қўйилган айб олиб ташланади.

ҚИСҚА ФАКТЛАР
Ван Персининг отаси “Арсенал”нинг уй стадиони — “The Emirates”нинг қурилишида иштирок этган.

Энг яқин дўсти ҳамюрти Рафаэль ван дер Варт.

Ван Перси футболдан ташқари стол тенниси ва дартс (найзача билан нишонни мўлжаллаш)нинг ашаддий ишқибози.

Робиннинг севимли актёри — Аль Пачино, севимли фильми эса “Чандиқли юз”.

Голландиялик футболчи бошқа ўйинчиларнинг футболкаларини йиғишни хуш кўради.

“МЮ”га ўтганидан сўнг футболчи кичик бир муаммога дуч келди, яъни ўғли унинг бу қарорини маъқулламади. Чунки Шакил Персини “Арсеналнинг отаси” деб атарди.

Онаси ўғлини “Арсенал”да қолишга кўндирмоқчи бўлганди, аммо Робин ван Перси “Манчестер Юнайтед”ни танлади.

Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:57, 16.08.2014.
Ўқилди: 10043 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.