Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ван Гаалнинг дебюти ўхшамади: «Манчестер Юнайтед» - «Суонси» - 1:2

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг янги 2014/15 йилги мавсумини очиб берган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Суонси» жамоалари иштироки ўртасидаги учрашув якунига етди.

«МЮ»нинг янги бош мураббийи Луи ван Гаал учун АПЛдаги дебют ҳисобланган ўйинда «Манчестер Юнайтед»«Олд Траффорд»да «Суонси»га мағлубиятга учради ва мухлисларини ранжитди.

Тахкидлаш лозим, голландиялик мураббий учрашув бошидан асосий таркибда янги номларни тушириб, кўпчиликни ажаблантира олди. Ўйин бошидан қизи иблислар ўйин тизгинини ўз қўлларига олгандек кўринишсада, вақти вақти билан меҳмонлар қарши ҳужумда ҳавфлироқ ҳаракат қилганликларини таъкидлаш лозим. Ана шундай ҳужумлардан бири эса якунда гол билан якунланди. Ки Сон Ён осонлик билан «МЮ» дарвозасини ишғол қилиб «Суонси»ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол эса биринчи бўлимда ягоналигича қолди.
 
Иккинчи бўлим бошидан эса, «МЮ» кутилганидек олдинга ташланди ва кўп ўтмай ҳисобни тенглаштирди. Уэйн Руни Матанинг ҳаволатиб оширган тўпини «Суонси» дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1. Шундан сўнг Рунида яна бир имконият бўлди, аммо унинг жаримадан берган ҳавфли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этади.

73 дақиқада эса, Сигурдссон «Суонси»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Майдон марказида рақибидан тўпни олиб қўйган меҳмонлар тезда қарши ҳужумга отланишди ва рақиб дарвозасини ишғол этишди. Луи ван Гаал иккинчи бўлимда майдонга туширган Феллайни, Нани ва Янузай ҳам якунда жамоасига ёрдам бера олишмади.

Шу тариқа, ван Гаалнинг АПЛдаги расмий дебюти мағлубият билан бошланди. «Суонси» эса кетма-кет иккинчи йилдирки сафарда «МЮ»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Англия Кубоги учун учрашувда ҳам «Суонси» «Олд Траффорд»да «МЮ» устидан ҳудди бугунгидек 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Таъкидлаш лозим, бугун АПЛ 1-туридан ўрин олган яна бир нечта учрашув ўтказилади.

«Манчестер Юнайтед»«Суонси» 1:2
16 август, «Олд Траффорд»

Голлар
: Руни (53) - Ки Сон Ен (28) Сигурдссон (73).

«Манчестер Юнайтед»
–Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Блэккетт, Флетчер, Лингард (Янузай, 24), Эшли Янг, Андер Эррера (Феллайни, 57), Мата, Руни, Х. Эрнандес (Нани, 46).

«Суонси
» –Фабианьски, Н. Тэйлор, Ранхель, Жорди Амат, Уильямс, Сигурдссон, Шелви,Дайер (Монтеро, 57), Ки Сон Ен, Раутлеж, Бони (Гомис, 77).

Огоҳлантиришлар
: Дайер (26), Тэйлор (48), Шелви (54), Ки Сон Ен (82), Блэккетт (83), Янг (86).

Манба: stadion.uz

Бугун шунингдек, қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

АПЛ, 1-ТУР.

Лестер – Эвертон

КПР – Халл

Сток Сити – Астон Вилла

Вест Бромвич – Сандерленд

Вест Хэм – Тоттенхэм

Арсенал - Кристал-Пэлас

Киритилди: 18:22, 16.08.2014.
Ўқилди: 6136 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.