Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Нанкин-2014, дзюдо. Суҳроб Турсунов «бронза» учун татамига чиқади

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, Хитойнинг Нанкин шаҳрида бошланган иккинчи ўсмирлар ёзги олимпиада ўйинларининг биринчи куни мамлакатимиз спортчилари стол тенниси, сузиш, дзюдо, спорт гимнастикаси ва оғир атлетика бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

Айни дақиқаларга келиб вакилларимиз орасида дзюдочимиз Суҳроб Турсунов медаллар учун курашишда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида татамига чиққан Суҳроб биринчи баҳсда болгариялик Стоян Тарапановни муддатдан аввал иппон баҳоси билан енгиб, иккинчи беллашувда украиналик тажрибали спортчи Богдан Ядов қаршилигини енга олмади.

Шундан сўнг Суҳроб ўтиш турнирида иштирок этиш учун дастлаб беларуслик Дмитрий Минковни, сўнгра эса арманистонлик Дермишянни мағлуб этиб, бронза медали учун курашни давом эттириш хуқуқига эга бўлди.

Яна бироздан сўнг ҳамюртимиз бронза медали учун курашда дастлаб Коста-Рика вакили Жулиан Санчо билан беллашади. Агарда ушбу учрашувда мамлакатимиз полвони зафар қучса, бронза медали учун кечадиган баҳсда Хитой ёки Жанубий Кореялик спортчи билан беллашади.  

Суҳроб Турсуновни саралаш баҳсларида енган украиналик Богдан Ядов ярим финалда кореялик спортчини ҳам мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал беллашувида япониялик Абе Хифуми билан кураш олиб борадиган бўлди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:51, 17.08.2014.
Ўқилди: 3900 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8249]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5964]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2774]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2564]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2061]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1880]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1728]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1710]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1676]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1650]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик