Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Испания суперкубоги. «Реал» - «Атлетико». Превью.

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания Суперкубоги учун мамлакат чемпиони "Атлетико" ва кубок соҳиби "Реал" ўртасида дастлабки ўйин бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, бошқа мамлакатлардан фарқли равишда Испанияда суперкубок 2та ўйиндан иборат бўлади. Унинг дастлабкиси бугун "Сантьяго Бернабеу" стадионида ўтказилади.

Ушбу жамоалар ўтган мавсум сўнгида Европа чемпионлар лигаси финалида ҳам ўзаро тўқнаш келишганди. Ўшанда "матрасчилар" тарихий ғалабага яқин туришганди, бироқ ўйин тугаши арафасида "Қироллик клуби" ҳисобни тенглаштириб, қўшимча бўлимларда ғалабани илиб кетишганди.

Ҳар иккала жамоа трансфер бозорида фаол бўлишди. "Реал" ўз сафини ЖЧ-2014нинг энг яхши тўпурари Хамес Родригес, жаҳон чемпиони Тони Кроос ва дарвозабон Кейлор Навасни қўшиб олишди. Мадридни Сами Хедира ва Анхель Ди Мария тарк этиши кутилмоқда, аммо бу футболчиларнинг трансферлари ҳали амалга ошганича йўқ. "Реал"ни ҳозирча дарвозабон Диего Лопес тарк этди. Суперкубок баҳсларида Наваснинг майдонга тушиш эҳтимоли паст, агар Анчелотти шогирдлари биринчи ўйиндаёқ масалани ҳал қилиб қўйишмаса.

Мавсумлар оралиғида "Атлетико"ни бир қанча футболчилар тарк этишди. Роберто, Андриан, Филипе Луис, Серхио Асенхо, Диего, Давид Вилья, ва албатта, Диего Косто бошқа жамоаларга сотиб юборилди. Уларнинг ўрни эса яхши ижрочилар билан тўлдирилди: Антуан Гризманн, Марио Манжукич, Ян Облак, Рауль Хименес, Гильерме Сикейра, Мигель Мойя, Хесус Гамес, Кристиан Ансальди ва Анхель Корреа. Диего Симеоне бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. "Матрасчилар" Хавьер Эрнандес, Андре Шюррле ва Алессио Черчига ҳам кўз тикиб туришибди.

Жамоалар таркибида деярли йўқотишлар йўқ. "Реал" ярим ҳимоячиси Хесе ўтган йили орттирган жароҳатини даволаш билан банд. Бугунги ўйин "Атлетико" учун илк расмий баҳс бўлса, "Реал" Европа суперкубоги учун бўлган ўйинда "Севилья"ни мағлуб этишга улгурди.

Фикрлар
Карло Анчелотти, "Реал" бош мураббийи: "Ушбу тўқнашувда фаворит йўқ. Олдимизда 180 дақиқа бор. Шу боис "Висенте Кальдерон"даги ўйин ҳал қилувчи бўлади. Биринчи ўйинда дарвозани Икер Касильяс эгаллайди. Жавоб ўйинида эса кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин, ҳозирча бу ҳақда ўйламаяпман".

"Диего Симеоне, "Атлетико" бош мураббийи: "Биз 95 миллион евро маблағни 7-8 нафар ўйинчига сарфладик. "Реал" эса шунча пулга атиги 2 нафар футболчи харид қилди. Фарқ катта. Биз ҳамон ўйинчилар гуруҳини шакллантиряпмиз. Бизга 11 нафар эмас, 18-20 нафар футболчи керак".

Рақамлар
- "Реал" ва "Атлетико" барча мусобақаларда ўзаро 253 марта тўқнаш келишган. 135та ўйинда "қаймоқранглилар" ғалаба қозонган бўлса, 65та баҳсда "Атлетико"нинг қўли баланд келган. 56та ўйин дуранг билан якунланган.

- Учинчи марта мамлакат суперкубоги ЕЧЛ финали такрорига айланмоқда. 2003 йилда "Ювентус" ва "Милан", 2013 йилда эса "Боруссия" ва "Бавария" жамоалари ҳам ЕЧЛ финали, ҳам мамлакат суперкубогида тўқнаш келишган.

- "Реал" 9 марта Испания суперкубогида ғалаба қозонган бўлса, "Атлетико" - атиги бир марта.

- Диего Симеоне Испания суперкубогини қўлга киритган тўртинчи аргентиналик, Карло Анчелотти эса биринчи италиялик мураббийга айланиши мумкин.

- Тони Кроос 2014 йилда бешинчи совринни қўлга киритиши мумкин.

- Криштиано Роналду "Атлетико"га қарши 14та ўйинда 13та гол киритган.

Ҳакамлар
Бугунги баҳсни Эстрада Фернандес бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Тахминий таркиблар

Ўйин бугун тунда Тошкент вақти билан соат 02:00да бошланади.

Манба: eurosport.ru
Киритилди: 20:23, 19.08.2014.
Ўқилди: 7990 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.