Озарбойжон терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс Ўзбекистонга қарши ўйиндан (0:0) кейин матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Терма жамоа таркибида қайси футболчининг ўйини сизга ёқди?
— Мен яратилган вазиятлардан қониқиш ҳосил қилдик, ўйинчилардан эмас.
— Биринчи бўлимда Назаров кўп хато қилди. Таркибда унинг ўрнини қайси футболчи эгаллаши мумкин?
— Олдимизда Россияга қарши яна бир ўртоқлик ўйини бор. Мен ўйинчиларни синовдан ўтказаман, аммо ОАВ орқали танқид қилмайман. Барчасини уларнинг юзига айтаман. Назаровга 90 дақиқа ўйнаш имкониятини бердим ва унинг имкониятларини чамаладим. У 3та машғулотда иштирок этди ва ўйин давомида унинг узатмаларини қандай чиқишини билмоқчи эдим. Аммо унинг сўнгги узатмалари манзилга етиб бормаяпти.
— Миллий терма жамоа йиғинига 11 нафар маҳаллийлаштирилган футболчи таклиф этилди, аммо улар Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи таркиби билан тенгма-тенг кураша олишмади. Бу ўйин орқали Европага бизда легионерлар борлигини кўрсатмоқчи бўлдингизми?
— Менинг мақсадим кучли жамоани шакллантиришдан иборат, кимгадир ниманидир кўрсатиш эмас. Маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳақидаги гап-сўзлар ортиқча. Улар ҳам, бошқаси ҳам Озарбойжон терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Мен сизни тушуняпман, аммо мен барчани текшириб олишим керак.
— Россияга қарши ўйинда "Қорабоғ" ва "Нефтчи" футболчиларини текшириб, бугунги ўйинчиларни қолдирасизми?
— "Қорабоғ" ва "Нефтчи" футболчиларини синовдан ўтказаман, аммо асосий таркиб қандай бўлишини билмайман. Бу икки жамоа футболчилар Европа лигаси тажрибасига эга бўлишмоқда. Бугунги футболчилар эса бундай тажрибага эга эмас. Лекин мен бугунги ўйинда "Қорабоғ" ва "Нефтчи" футболчиларининг йўқлигини ҳис қилмадим. Ҳозирча кимни синовдан ўтказишни истаган бўлсам, шуларни кўрдим.
— Нима учун Киян Султанпур ўйнамади?
— Ўртоқлик ўйинларида 6та ўзгаришни амалга ошириш мумкин. Бугун мен Эмин Нурийни мажбуран алмаштирдим. У жароҳат олди. Бошқа ўзгариштириш қилиш имконияти қолмаганди.
— Асосий таркибдаги 11 нафар футболчидан атиги 4 нафари мадҳияни куйлади. Қолган 7 нафар футболчи терма жамоага қандай ёрдам бериши мумкин?
— Мен Германия терма жамоасида ўйнаб, ҳеч қачон мадҳия куйламаганман. Мадҳияга жўр бўлиш ёки куйламасликни футболчининг ўзи ҳал қилиши керак. Беш киши мадҳия куйламаган бўлса-да, Германия жаҳон чемпиони бўлди. Демак, мен ёмон инсонманми?