Аргентиналик ҳимоячи Маркос Рохо “Манчестер Юнайтед”нинг янги футболчиси сифатида расман таништирилди.
“Спортинг” клубидан Манчестерга кўчиб ўтган 24 ёшли футболчи “МЮ” сафида 5-рақамда тўп сурадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Маркос Рохо учун “Спортинг” клубига 20 млн евро ва ярим ҳимоячи Нанини бир йил муддатга ижарага берди.