Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Нанкин-2014. Владимир Свечников ўсмирлар олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига биринчи олтин медални келтирди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Владимир Свечников 10 метр масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича микст баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди.

Болгариялик Лидия Ненчева билан баҳсларга киришган спортчимиз саралаш босқичида Норвегия / Франция спортчиларидан иборат жуфтликни мағлуб этиб, ярим финалда Ҳиндистон / Словения давлати вакилларини, финалда эса Сингапур / Миср дуэтини енгди.

"Албатта, айни пайтда хурсандчилигимнинг чегараси йўқ. Бугун финал мусобақалари ўтказилган жойга Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг деярли барчаси келишди ва бутун жамоа бўлиб мени қўллаб-қувватлаб туришди. Шу дамда мен юртдошларимнинг ҳам билвосита қўллаб-қувватлаётганликларини дилдан ҳис этиб турдим. Бу ўз навбатида менга қўшимча куч бағишлаб, ўзимга бўлган ишончни янада оширди. Ушбу ғалабамни тобора яқинлашиб келаётган Истиқлолнинг 23 йиллик байрамига бағишлайман", - дейди биз билан телефон орқали суҳбатда Владимир Свечников.


Ўзбекистон делегацияси айни пайтга келиб 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа (норасмий) ҳисобда 27-ўринда бормоқда. Медалларни қўлга киритиш борасида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда боряпмиз.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:36, 21.08.2014.
Ўқилди: 4242 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик